Четверг, 26.06.2025, 16:24
UzApk.Ru
Меню сайта
Категории раздела
Tibbiyot Olami [20]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 37
Статистика

Hozirda saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Июль » 08 » Аралаш ейиш
19:02
Аралаш ейиш
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳеч қачон сут билан балиқни, нордон нар-
сани, тухум ва гўштни аралаштириб емаганлар.
Мижозга тўғри келмаган ёки бир бирига тўғри келмай, ҳазм учун
алоҳида ферментлар керак бўладиган таомлар бир-бири билан ара-
лаштирилса, ҳазм бўла олмасдан чирийди.
Масалан, карбонгидратлар билан протеинлар, сут махсулотлари
билан балиқ, бир неча сигирдан соғилган аралаш сут, аралаш гўшт (бир xил жинсли икки хайвоннинг гўшти, бир ҳайвоннинг гўшти
билан бошқасининг ёғи, қўзичоқ билан товуқ гўшти ёки ҳар қандай
гўшт қоришими), балиқ билан гўшт, қоришим ёғлар (қўй билан
товуқ ёғи, қуюқ ва суюқ ёғ) бир-бирларига зид ҳисобланади.
Чунки уларнинг парчаланиши учун керакли ферментлар бир-
бирига зиддир.
Бу зидлик ферментларнинг ишлаб чиқарилишига тўсиқ бўлади,
ишлаб чиқарилган ферментларнинг бири-бирини йўк килишига
сабаб бўлади ва овқат ҳазм бўлаолмасдан, чирий бошлайди.
Бу ошқозонда соатлар давом этадиган жараён бўлиб, ичакларда
ҳам давом этади. Шу сабаб, таомдан кейин қонда лейкоцит миқдори
кўпаяди, ошкозонда шишкинлик, дам, жиғилдон қайнаши пайдо
бўлади.
Чириш ёки ачиш натижаси бўлган заҳарли ва кислотали қол-
диқлар сингдириш ҳужайраларига тўғридан тўғри таъсир қилиб,
ичаклар фаолиятини секинлаштиради. Фаолияти секинлашган ичак-
ларда тўпланган колдиқлар унда ичакларда “чўнтакча”лар ҳосил
қилади. Бу “чўнтакча”ларда тошлар вужудга келиб, йиллар давомида
қолиб кетади.
Озиқланишдаги хато давом этаркан, ичаклар оғирлашиб бораве-
ради, уларнинг фаолияти янада секинлашади ва ич қотиши юзага
келади.
Ичак деворлари канализация қувур(труба)лари каби заҳарли, ёғли
қолдиқлар билан қоплангани учун вужуднинг интоксикацияси тезла-
ша бошлайди.
Вужуд чидамлилигини йўқотади, ҳолсизлашади, ичакларда мун-
тазам газ пайдо бўлади, уйқу ва дангасалик ортади.
Чириган ёки ачиган таом қолдиқлари ичакларни заҳарлаб, қонга
аралашади. Бу қолдиқлар қондан бутун органларга ва ҳужайраларга
ёйилиб, уларни ҳам заҳарлайди, натижада касалликларга йўл очади.
Томирларни тиқади, аъзо ва бўғинларда тўпланади.
Тиқилиб қолган томирларда оққан қуюқ, оғир қон аъзоларни таъ-
минлашда камчилик сезади ва юқорида айтиб ўтганимиздек, мияга
“Биз очмиз!”, деган сигнал юборади.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 658 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025