• Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади. • Аралаш ейишнинг зарари камаяди. • Ҳазм жараёни қисқаради. • Ошқозон, ошқозон ости бези, жигар ва буйракларнинг иши осонла- шади.• Oз фермент (инсулин ҳам) сарфланади. • Ошқозон, ичак, жигар, ошқозон ости бези, иммунитет тизими, диа- бет, шиш, саратон, аллергия, тиш чириши, нерв ва руҳий касалликла- ридан сақланган бўлади. • Мавжуд касалликлар енгиллашади. • Семизликдан қутилади ва ҳоказо. Олимлар наркотик, сигарет ва алкоголга муккадан кетиш ва бошқа психологик ва нерв касалликларининг негизида ҳам кам чай- наш ётишига амин бўлишган. Яхши чайналмаган таом жигар, талоқ ва юракка оғир юк бўлади. Аъзоларнинг бу ҳолати руҳий мувозанатни бузади. Алломалар: “Луқмани катта олган ва яхши чайнамаган киши телбаликка юз тутади”, дейишган. Ҳазмсизлик, қандли диабет касаллиги, ошқозон, ичак, жигар, талоқ ва бутун соғлиққа оид муаммолардан қутулиш учун тўғри озиқланиш ва овқатни яхши чайнаш кифоядир. Бу сатрларни ўқиганлар болаларни нотўғри озиқлантириб, уларни қанчалик катта тахликага судраётганларини билишлари керак. 1,5 ёшгача чайнашни билмаган, она сутидан ташқари озуқаларни ҳазм қила олмайдиган, жоҳил ота-оналардан муҳофазасиз қолган бечора болаларга зўрлаб таом едирадиганлар бераётган таомини, ҳеч бўлма- са, чайнаб беришлари керак.