Четверг, 26.06.2025, 16:36
UzApk.Ru
Меню сайта
Категории раздела
Tibbiyot Olami [20]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 37
Статистика

Hozirda saytda: 8
Mehmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2018 » Декабрь » 31 » Кам чайнаш
23:17
Кам чайнаш
Карбонгидратлар, органик кислоталар, хушбўй моддалар ва туз-
ларнинг ҳазми оғизда, сўлаклар билан бошланади, чайнаш пайтида
ферментлар билан қоришади ва бир қисми оғиздаги майда томирлар-
га сингиб кетади.
Оғир карбонгидратларнинг ҳазми оғизда бошланиб, ошқозонда
айни ферментлар билан давом этади. Оғизда овқатнинг кимёвий тар-
киби ҳақида тўпланган маълумотлар мияга юборилади. Мия бу
хабарни таҳлил қилиб, овқатнинг ҳазмини дастурлайди. Бу ҳолатда
чайнаш жараёни муҳим ҳисобланади. Таом қанчалик яхши чайналса,
мия унинг таҳлилини шунчалик яхши қилади ва ҳазм тизимини
шунга кўра тайёрлайди. Чайналган таомнинг таъми ва ҳиди оғизда
тарқаши ва қаймоққа ўхшаш суюқлик (кимус) ҳолига келиши керак.Бу 15-40 та чайнаш ҳаракати билан ҳосил бўлади.
Оғизда кўп сонли акупунктур (ҳар бир тишнинг тагида 2 та)
нуқталари жойлашган. Чайнаш пайтида озуқалардан чиққан қувват
бу акупукнтур нуқталари воситасида тананинг умумий қуввати
билан қоришади. Шунинг учун кичик ютумлар билан ичиш ва кичик
луқмалар ҳолида ейиш керак.
Сут, гўшт суви, мева-сабзавот суви ёки сув кичик ютумлар билан
истеъмол қилинади, оғизда илитилади, сўлак билан яхшигина ара-
лашганидан сўнг ютилади. Агар махсулотлар етарлича чайналмаса,
ҳазм бошидан бузилади.
Тез еган киши кўп ейди, чунки тана озуқадаги қувватни оғиздаги
акупунктур нуқталари воситасида ололмайди, фақатгина кимёвий
парчаланиш реакциялар натижасида ҳосил бўлган қувватни олади.
Яхши чайналмаган таом ё парча ҳолида, ёки катта бўлак ҳолатида
ошқозонга киради. Ошқозон бу парча ёки бўлакни ҳазм, қила олмай-
ди, фақат чиритади. Тоза нон, хусусан тоза оқ нон парчаларининг
(хусусан қон гурухи “0” бўлганлар учун) ва гўшт парчаларининг
(хусусан қон гуруҳи “А” бўлганлар учун) зарари катта.
Ошқозонда чиришни бошлаган парча ва бўлаклар ичакларга ўтади
ва у ерда чиришда давом этади. Ичакларда чириган парча ва бўлак-
лар қондаги лейкоцитларни кўпайтиради. Иммунитет тизими бунга
қарши мухофаза дастурини ишлаб чиқаришга мажбур қолади. Шу
тарзда хар ейилган таом иммунитет тизимига зарба бера-бера, танани
фалокатга олиб боради.
Фақат янги мева ва кўкатларда, уларнинг уруғлари ва қобиқлари-
да бундай хавф йўқ. Улар ичаклардаги фойдали микробларни кўпай-
тиради ва тананинг фойдасига ишлайди. Бунинг учун мева ва кўкат-
ларни пўстлоқлари ва бир қанча уруғлари билан ейиш мақсадга муво-
фиқ. Ичакларнинг микрофлорасини жонлантириш учун қилинадиган
яна бир нарса - кунига 1-3 саримсоқ истеъмол қилиш, ютишдир.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 311 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2018  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025