Четверг, 26.06.2025, 16:31
UzApk.Ru
Меню сайта
Категории раздела
Tibbiyot Olami [20]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 37
Статистика

Hozirda saytda: 6
Mehmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Июль » 08 » КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ
15:55
КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ
Кўп ейиш
“Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик бор.”
Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)
“Ейиш уларга бир жазо, бир тузоқ ва бир
кишан бўлажак”
Ҳазрати Довуд (а.с.)
“Мечкайлик (кўп ейиш) дарахтини эккан
касаллик мевасини теради.”
(Мақол)
“Мечкайлик дарахти”нинг касаллик
меваларини қандaй ҳосил
қилганига эътибор қаратсак.
Емак кўп ейилганда, ошқозон ҳазм учун
эритувчи ферментларга
эҳтиёж сезади. Фермент ишлаб чиқаришда
тана қийнaлади ва бунинг
учун кўп энергия ва зарур озиқ моддалар
талаб қилади.
Соғлом киши ошқозони 200-250 гр. овқатнинг
биринчи ҳазмини -
озуқа ва ҳазм кучига қараб – 3 ёки 4 соат
мобайнида жараённи оxи-
рига етказади.
Бу миқдорда овқатни ҳазм қилиш учун юрак
зўриқмайди.
Аммо икки баробар овқат ейилса - уни ҳазм
қилиш учун, ортиқча
қисмини заҳира қилиш, метаболизма
сарқитларини чиқариб ташлаш
учун - юрак 4-6 марта кўпроқ ишлашга
мажбур бўлади.
Бундай ишлаш фақат юракни эмас, овқат
ҳазм қилиш, сақлаш ва
ортиқчаларини вужуддан чиқариб юборишга
йўналган барча аъзо-
органларни ҳам қийнайди.
Масалан, бир машина тошли, вайрон ва
ноқулай йўлда тўғри
йўлда xаржлайдиган ёқилғининг бир неча
марта кўпини сарфлайди.
Масофа бир xил, аммо сарфланган ёқилғи
миқдори ҳар xил.
Мунтазам кучаниб ишлашдан ярамас ҳолга
келган мотор каби,
инсон юраги ҳам ортиқча ишлаш оқибатида
ўз ризқини тез тугатади.
Чунки бизга ажратилган умр - юрак зарблари
(уришлари) саноқли-
дир.
Ёш одам кўп овқат еса, танаси қувватли
бўлгани учун, уни ҳазм
қилади, ортиқча моддаларни эса ташқарига
чиқариб ташлай олади.
Аммо кўп ейиш одат тусига кириб, танани
зўрлаш давом этаверса, бу
қувват тугайди, бора-бора ортиқча моддалар
вужуддан чиқарилиши
сусаяди.
Вужуддаги ортиқча моддалар омборлари
тўлганидан кейин эса,
бу моддалар қонга аралаша бошлайди.
Бундан қон оғирлашиб, айла-
ниши секинлашади. Ортиқча моддалар
томирларнинг деворларига
ёпишиб, вақт ўтган сайин, томирлар торая
бошлайди.
Торайган томирлардаги қон, аъзоларни
етарли даражада таъмин-
лай олмайди. Етарли озиқ олмаган аъзолар
мияга “Биз очмиз!”,
хабарини юборади, тана кўп oзиқ талаб
қилади ва инсон кўп ея бош-
лайди.
Ва инсон кўп ея бошлайди!
Ея-ея қондаги ортиқча моддалар, томирдаги
торайишлар яна-да
ортади.
Бундан қон қуюқлашади, аъзоларнинг очлик
ҳисси кучаяди.
Бундай қон айланиши кишида фикрни
жамлаш, хотира, тушуниш,
англаш ва ўрганиш қобилиятини камайишига,
танада касалликлар
бир-бир ўзини кўрсата бошлайди.
Фикр ухлайди, ҳикмат ўлади, аъзолар
тўхтайди, инсоний сифат-
лар секин-аста йўқолади.
Шундай қилиб, “Ейиш улар учун бир жазо
бўлади”, ҳикмати
зуҳур бўлади.
Баъзи кишилар кўп ейишнинг бадалини
семириб кетиб, семизлик
келтирган касалликлар билан оғриб
тўлайдилар.
Баъзилар, аксинча, қанча ейишса ҳам,
озғинлигича қолаверишади.
Бу тоифага мансублар ўзларини семизлардан
кўра соғломмиз деб
ўйлашади. Аслида, уларнинг ҳолатлари
семизларникидан ҳам xавф-
лидир. Чунки моддалардан юзага келган
ортиқчаликлар, токсинлар
ва қўшимча моддалар семизлар вужудида
ёғга айлангани учун,
органлар емирилишининг - қисман бўлсада -
олди олинади.
Аммо озғинлар қонида айланган токсинлар
температура, йўтал,
терлаш, бурун оқиши, қусиш, ич кетиши,
сизлоғичлар, чипқон вос-
итасида ташқарига чиқариш ишлови
(функцияси) органларни чар-
чатиб, ярамас ҳолга келтиради.Токсинлар
мускул, бўғим ва аъзо-
ларда йиғилиб, ўша жойларда оғриқ,
йиринглашув, кистлар ҳосил
бўлишига ва генетик ўзгаришларга
(мутацияга) сабаб бўлади. Бу
кишилар тез-тез касалланадиган, муаммоли
ва асабий инсонлар
ҳисобланадилар.
Яъни кўп еб семирган билан кўп еб
семирмаганнинг мубтало
бўлган балоси айнидир.
“Аъроф” сурасининг 31-чи оятида “Енглар,
ичинглар, фақат
исроф қилманглар, чунки Аллоҳ исроф
қилганларни севмайди”,
- дейилган.
Бу оят Аллоҳдан қўрқишни ва уялишни
унутган инсонларга қара-
тилгандир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Сизнинг Аллоҳга энг
севимлиларингиз
ейиши оз ва бадани ориқ бўлганларингиздир”
ва “... очкўз (кўп
овқат ейдиган) ва қорни катта бўлган
Жаннатга кира олмайди”,
деганлар.
Бу ҳадиси шарифлар бугунги кун инсонининг
соғлиги учун муҳим
аҳамиятга эга. Танамиздаги тизимлар
фақатгина табиий емакларни
ҳазм қилаолади ва табиий озуқаларни
сингдиришда ҳеч қандай муам-
мо чиқармайди.
Аммо сингдириш тизими ва иммунитет
тизимимиз гени ўзгарти-
рилган, ген технологияси ва
нанотехнологиялар ёрдамида ишлаб
чиқарилган озуқаларнинг маълум миқдордан
ортиқчасига дош бера
олмайди.
Бундай маҳсулотлардан қочиб қутулишнинг
имкони йўқ. Шу
боис, ҳеч булмаса, оз ейишни ўрганишни
керак.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 642 | Добавил: Admin | Рейтинг: 3.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025