Четверг, 26.06.2025, 13:14
UzApk.Ru
Меню сайта
Категории раздела
Tibbiyot Olami [20]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 37
Статистика

Hozirda saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2018 » Декабрь » 31 » Нафас олиш ва чиқаришнинг бузилиши
23:22
Нафас олиш ва чиқаришнинг бузилиши
Инсоннинг бу дунёда олган илк нафаси - ҳаётининг боши, охирги
нафас эса - сўнгидир. Бу икки нафас орасида олинган ҳар нафас
муҳим.
Нафаснинг шодлик-ғам, хурсандчилик-хазинлик, жаҳл-сокинлик,
қўрқув-жасорат каби туйғуларга тарбиявий таъсири бор.
Бадан табиий нафас ёрдамида табиий туйғу, табиий тушунча,
табиий қувват ва аъзоларнинг соғлигини муҳофаза қилади. Чунки
нафас бадан ҳужайраларининг кислород, сув ҳамда озуқа каби
моддалар билан мувофиқлашувини таъминлайди.
Бу факторларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда шуни айта ола-
миз-ки, нафас соғликни ва фикрларни озиқлантирадиган қувватдир.
Боланинг нафас олиб-чиқаришига диққат қилинса, у нафас олар-
кан, қорнининг шишгани, "ҳай" товуши билан нафас олганини кўра-
миз. “Ҳай”- Оллоҳнинг исми, яратиш энергиясидир.Бола қорнини ичга тортиб,"ҳу" товуши билан нафас чиқаради.
“Ҳу” - Оллоҳнинг исми, бузиш энергиясидир.
Бу нафас табиий нафасдир. Инсон "Ҳай" исми шарифи билан
дунёга келади,"Ҳу" исми шарифи билан дунёдан ўтади.
Соғлом бола нафас чиқараётиб, йиғлай олади, нафас чиқараётиб,
гаплаша олади.
Бу табиий нафас олиш ва гаплашиш тарзидир, у ҳаёт бўйи шундай
қoлиши керак.
Табиий нафас олиб-чиқарган кишида жигарларнинг барча сег-
ментлари нафас фаолиятида иштирок этади ва бу ҳолат диафрагмани
кучли тарзда ҳаракатлантиради. Диафрагманинг ҳаракатлари билан
кўкрак ва қорин аъзолари массаж олади, қон айланиши осонлашади,
аъзолар кучли, соғлом ва тоза ҳолда бўлади.
Диафрагма муҳимлиги жиҳатидан “иккинчи юрак” ҳам деб
номланади.
Инсон кўп, тез-тез ва аралаш ейиш, сигарет чекиш, стулда ўтириш
oқибатида ва ёки кексая бошлаганида, диафрагма қаттиқлашади ва
нафас олиб-чиқариш мувозанати бузилади. Табиий бўлмаган, яхши
чайналмаган ва аралаш ейилган таомдан чиққан газ қоринни
шиширади, бунинг натижасида диафрагма қовурға суяклари-
нинг тагида ёки ошқозоннинг остида ҳаракатсиз қолиб кетади.
Қотиб қолган диафрагма баданнинг етарлича кислород олишига
тўсқинлик қилади ва кишининг давомли тарзда чарчашига ва
ҳолсизланишига сабаб бўлади.
Бу ҳолатда соатлар давомида стулда ўтириш ёки тор кийим кийиш
кўкрак ва қорин бўшлиғидаги аъзоларда қон айланишини янада
қийинлаштиради, газ чиқаришни тўсиб, унинг қонга аралашишига
сабаб бўлади. Қон ёмон ҳидли, захарловчи хусусиятлар билан аъзо-
ларга кириб боради ва у ерларда янги касалликларни келтириб
чиқаради.
Нормал ҳолатда нафас йўли билан олинган қувват кўкрак мускул-
ларини кенгайтириш учун харжланган қувватдан кўп бўлиши
керак.Аммо саноат чиқиндилари, сигарет ва спиртли ичимликлар ҳам
нафас тизимини бузади; унинг табиийлигини ўзгартиради, ҳатто
нафас олиб чиқариш ускунасини тескари ишлата бошлайди: нафас
олганда қорин ичкарига тортилади, чиқарганда эса - шишади.
Бу ўпкаларнинг пастки қисмларини нафас олиш-чиқариш жараё-
нида иштирок эта олмайдиган ҳолга олиб келади. Ва кўкрак мускул-
ларини кенгайтириш учун сарфланган қувват нафас олиш йўли биланолинган қувватдан кўп бўлади.
Бу ҳолда вужуд негатив қувватни бириктиради ва натижада қув-
ват мувозанати бузилади.
Бу ишлов (функция) гаплашиш пайтида ҳам бузилади. Яъни инсон
нафас олишда ҳам xудди нафас чиқараётгандагидек гапира олдиган
бўлади. Бу деградация аломатидир. Мазкур ҳолатда нафас, гаплашиш
ва аъзолар ўртасидаги уйғунлик(гармония) бузилади.
Ҳар бир аъзо фақат ўзигагина оид титрашим (вибрация)да
ишлайди.
Динимиз буни “ҳар аъзонинг ўзига оид зикри бор” шаклида
тушунтиради.
Тескари нафас аъзолар зикрининг бузилишига йўл очади. Зикри
бузилган ёки зикрдан воз кечган аъзо эса касалланади.
Нафас олиб чиқаришни тартибга келтиришнинг энг қисқа ва
қулай йўли 3 кунлик очлик қилиш ва Қуръони Каримни нафас
бошқаруви билан овоз чиқариб тажвидли ўқишдир. Қуръони
Каримда нафас олиш, чиқариш ва тўхташ жойлари кўрсатилган. Бир
нафасда 30-60 сониягача баланд овоз билан Қуръон ўқиб, 1-2 ой
ичида нафас олиб чиқариш тартибини янгидан изига солиш мумкин.
Югуриш, жисмоний меҳнат ва сузиш нафас тартибини янгилаш-
нинг бошқа йўлларидир. Аммо тўқ қоринга қироат билан Қуръон
ўқиш ёки югуриш, ишлаш каби ҳаракатлар юрак ва жигарга зарар
беради. Шу сабабдан ҳофиз ва имомлар орасида юрак касалликлари
кўп учрайди.
Демак, бу ишларнинг таомдан камида 1,5-2 соат кейин қилиниши
мақсадга мувофиқ бўлади.
Жигардаги ҳаво йўлларининг торайишига боғлиқ равишда инсон-
ларнинг нафас олинишини қийинлаштирадиган сурункали обструк-
тив ўпка касаллигининг пайдо бўлишига энг катта сабаб сигарет
чекишдир. Чекилган ҳар бир сигарет бутун бошли бир саноатдир. Бу
саноат айни пайтда 4 минг турли кимёвий моддани ишлаб чиқаради.
Бу кимёвий моддалар орасида мутагенлар, токсинлар, тахминан 60
турли канцероген ва шунга ўхшаш моддалар бор. Буларнинг тахми-
нан 20% тўғридан-тўғри жигар ва қонга, 80% атроф муҳитга ва киши-
ларга зарар беради.
Буруннинг тиқилиб қолиши ҳам томоқдаги муртак безларнинг
(гландаларнинг) шишиши, тана ҳароратининг ошиши ёки теридаги
қичишмалар касалликларга барҳам беришда фойдалидир.
Масалан,бурун тешикларининг тўлиб қолиши симпатик ва пара-
симпатик нерв тизимлари орасидаги мувозанатни таъминлайди.
Бурун тўлган пайт уни кимёвий моддалар билан очишга уриниш -
мувозанатни бузишдир.
Пиёз суви, седана ёғи, аччиқ қовун ёғи ва суви каби табиий очув-
чилар эса қувват мувозанатсизлигига бархам беришда фойдалидир.
Тиқилган буруннинг бир тешигини ёпиб, бошқаси билан нафас олиб
чиқариш, қисқа пайт ичида қувват мувозанатини таъминлайди ва
бурун тиқилиши тез ўтиб кетади.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 317 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2018  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025