Қайта ишланган гўшт махсулотларига энг кўп аралаштириладиган қўшимча моддалардан. Бу икки модда маҳсулот(емак)ни бузилишдан сақловчи, унгa ранг берувчи ва унинг лаззатини орттируви сифатида қўлланилади. Натрий селитраси (Е-250): Барча қайта ишланган гўшт маҳсулот- лари (сосиска, колбаса, салaми, бостирма) қўшимча моддалар билан тайёрланади. Гўшт маҳсулотлари билан вужудга кирган Натрий селитраси саратон (рак) келтириб чиқарувчи нитросемин моддасини ишлаб чиқаради. Нитросеминлар тўқималарга зарар беради, мутация ва саратонга (ракка) сабаб бўлади (чамбар ичак саратони, жигар сара- тони, ошқозон ости бези раки, мия раки, лейкемия ва бошқалар).Натрий селитраси маҳсулотларини истеъмол қилиш бош айланиши, оғриши, нафас олишда қийналиш, қон ишлаб чиқариш- нинг бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Натрий сульфити (Е221):Озуқа моддаларида ва дориларда ранг ва қуруқликни сақловчи, бузилишни олдини олувчи, оқартирувчи сифатида қўлланилади ва кўп қўлланиладиган сульфитловчи ҳисобланади. Ферментли ичимликларда, аксарият ресторанларнинг салат барла- рида, пиво ва шароб каби спиртли ичимликларда мавжуд. Кондитер маҳсулотлари, пишлоқлар, сақичлар, музқаймоқ, апел- синли ичимликлар, бутун тайёр ичимликлар, мева шарбатлари, қури- тилган узум, ўрик, анжир, кекс ва бисквит каби пиширилган маҳсу- лотлар, чойлар, таъм берувчи, тайёр денгиз махсулотлари, мураббо, желелар, консерва ва қуритилган кўкатлар, музлатилган картошка- лар, тайёр шўрва, колбаса, сосиска, қуритилган гўшт ва балиқ махсу- лотларида қўлланилади. Туркиядаги Памуққалъа университети тиббиёт факультети ўз изланишларида натрий сульфитнинг истеъмоли ўрганиш қобилияти ва хотиранинг бузилишига, мия функцияларининг бузилишига сабаб бўлиб, бу жиддий касалликларга олиб келиши аниқланган. Сульфитлар кўкракда сиқилиш, қоринда чангаклар, қичишма, ич кетиши, қон босимининг тушиши, мияда қизиш, ҳолсизлик пайдо бўлишига ва қон босимининг кўтарилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, сульфитлар астма билан оғриганларда астма хуружларини кучайтириши мумкин. Натрий селитраси (Е-250) ва Натрий сульфит (Е221). Айниқса, эмбрион, чақалоқ ва болаларга катта зарар беради. Карамель (Е-150): GM буғдой ва GM маккажўхоридан олинади. Турли консервалар, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари (сосиска, колбаса ва бошқалар), гамбургер, кекс, торт, печенье, ширинлашти- рувчи моддалар, шоколад маҳсулотлари, тайёр шўрвалар, соуслар, ловия соуси, колали ичимликлар, баъзи спиртли ичимликларда ранг (қаҳва ранг) ва таъм берувчи сифатида қўлланилади. Саратонга сабаб бўлиши мумкин. Титандиоксид (Е-171): Энг xавфли қўшимча моддалардан бири бўлган титандиоксиднинг хусусиятлари билан танишиш учун “Сақич таркиби” мавзусига қаранг. Е173: (Aлюминий гидроксид) Манбаси алюминий бўлган бу қўшимча модда баъзи таблеткалар ва ширинликларда ранг (алюмин ранги) берувчи ва намдан сақловчи сифатида қўлланилади. Токсик ёки аллергик ҳар қандай моддани, шу билан бирга қўшимча модда- ларни ҳаддан зиёд сезувчанликка ва фалажга сабаб бўлиши мумкин. Бу қўшимча модда кўп давлатларда ман қилинишига қарамай, Туркияда фақат дори ва ширинликларга эмас, бемалол ош тузига қўшилиб сотилмоқда, ҳаммага, ҳатто чақалоқларга ҳам едирил- моқда! Аспартам (Аспасвит, Аспамикс): GM бактерияси воситасида олинади. Шоколад, сақич, кетчуп, соус, газли ичимликлар, ширин- ликлар, дори-дармон, парҳезли таом ва ичимликлар ҳамда шу каби маҳсулотларда қўлланилади. Аспартам таркибида фенилаланин дейилган синтетик аминокислота мавжуд. Синтетик фенилаланин ва метаболиклар қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган миясида нуқсонлар келтириб чиқаради. Бу эса ўзи ҳақда хаёлга берилишга, агрессив ҳатти ҳара- катларга, зеҳннинг пасайишига, болаларда эса идроксизликка олиб келади. Аспартам кўз қовоқлари, лаблар, қўл ёки оёқларда шиш пайдо бўлишига сабаб бўлади. У мия фаолиятини бузгани, бош оғриғи, айланиши ва хушдан кетиш ҳолатларини келтириб чиқарга- ни учун аксарият давлатларда таъқиқланган. Аспартамни таъқиқла- ган мамлакатларда болаларнинг мия билан боғлиқ кассалликлари тез суръатда камаймоқда, Туркияда эса бу кассалликлар айни тез- лик билан ортмоқда. Моносодиум глютамат (MSG) (E-621): Лаззат оширувчи. Қатор зиқ-овқат корхоналари ва ресторанларда лаззатоширувчи сифатида фойдаланилади. Хусусан, Хитой, Япон ва Турк ошхоналарида фойда- ланилади. MSG воситасида юзага келадиган муаммолар: бош оғриғи, чанқаш, ич кетиши, терлаш, кўкракда сиқилиш, гарданда қизиш ва астма билан оғриганларда астма хуружларининг кучайиши. MSG келтириб чиқарган муаммоларга “Хитой ресторани синдро- ми” ҳам дейилади. Ширинлаштирувчилар: малтодекстрин, глюкоза, глюкоза шароби, фруктоз, декстрозлар Туркияда Американинг GM маккажўхорисидан тайёрланмоқда. Чақалоқ бўтқалари, печеньеси, ҳар қандай ун махсулоти (нон, бақлава, торт, печенье ва бошқалар), чипс, тайёр шўрвалар, ичимлик- лар (колали ичимликлар, мева шарбатлари, газли ичимликлар ва ҳоказолар), қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, сосискалар ва ҳар қандай тайёр махсулотлар, хусусан, фаст-фуд ва асал ишлаб чиқаришда қўлланилади. Диабет, гормонал ва иммунитет тизимлари- да мувозанат бузилишига сабаб бўлади. (“GMO” ва “Диабет” бўли- мига қаранг.) Формалдегит: маҳсулотлар бузилишининг олдини олади. Формалдегит кимё саноатида энг кенг тарқалган моддалардан бири бўлиб суваш (штукатурка), гулқоғоз (обой), текстил, ковролин, бўёқ, мойбўёқ, каучук, металл, мебел, танани озиқлантирувчи ва ҳар қан- дай ювиш воситаларида, гўшт, балиқ, колбаса, ёғ, нон, уруғликлар, мол емлари, бола эмлашлари ва бошқа эмлашларда қўлланилади. Хушбўй ҳидлар ва эмульгаторлар барча қўшимча моддаларга бузилишни олдини олувчи сифатида аралаштирилади. Бундан ташқари, замбуруғ касалликларида ва тиббий лабораторияларда ҳимоя суюқлиги ва стерилизация қилувчи модда сифатида ҳам қўл- ланилади. Таҳминан 40 йилдан буён кенг кўламда қўлланилаётган формалдегит кучли мутаген ва аллергенлар орасидан ўрин олган. У шиш, сурункали ринит, бронхиал астма, аллергик гастрит, колит ва ҳассос (юқори) сезув- чанликка сабаб бўлади. Сезувчанлик эса кейинги босқичларда фор- малдегит таъсирида янада кучли реакцияларга олиб келиши мумкин. Формалдегит ошқозон кислотаси билан реакцияга кирганида сара- тон(рак)келтириб чиқарувчи модда ишлаб чиқаради. Бурун, ўпка, мия раки ва лейкемия келтириб чиқаради. Кишилар қурилиш молларидан, пардоз ва уй жиҳозларидан тарқалган, озуқалар, тамаки, сигарет ва ҳавога чиқарилган бошқа газлардаги формалдегитдан заҳарланишади. Формалдегитдан тайёрланадиган нарсалар: сиқиштирилган тахта (ДСП) дан тайёрланган пол ва паркетлар, шкафлар, девор қопламалари, мебел, хона дезодорант- лари, текстил маҳсулотлари, кир ювиш воситалари, гулқоғоз (обой), синтетик полос (гилам) ва бўёқлар. Уйнинг иссиқлиги ва намлиги қанча юқори, жиҳозлар қанча янги бўлса, ҳавога аралашган формал- дегит миқдори шунчалик кўп бўлади. Қўшимча моддаларнинг озиқ-овқатларда қўлланилиши ўлим- га олиб борадиган касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Уларнинг баъзилари: ҳазм тизимидаги бузилишлар, сурункали ток- сик гепатити, буйрак ва буйрак усти бези касалликлари, кўпайиш аъзоларидаги бузилишлар, бепуштлик, эндометриоз, кистлар, сара- тон (рак), диабет, тироид касалликлари, болаларда конвул- сия(шайтонлама)лар, гиперактивит, ҳаракатларнинг бузилиши, aутизм, бош айланиши ва оғриши, депрессия, алзгеймер, паркинсон, мултипил склероз, қон босимининг пастлиги ва юқорилиги, аллергик касалликлар, эгзема, астма ва ҳассос (юқори) сезувчанлик... Кўп давлатларда қўшимча моддалар устида қилинган тадқиқот натижалари кишини даҳшатга солади. Аммо шу билан бирга, дори сотиш ҳисобига бойиётган ширкатларга қарата баланд овозда гапира- диган, уларга қарши норозилик кампанияси бошлаб, бу муаммони амалда ечишга ҳаракат қилаётган жамият йўқлиги ҳам бир ҳақиқат- дир. (“GMO” бўлимига қаранг.) Manba UzApk.Ru