Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар) нозик модда бўлгани учун сўлак безлари, нерв тизими ва руҳга тўғридан-тўғри таъсир қилади. Инсон мияси фикрни, кўз кўрган ва қулоқ эшитган нарсаларни назорат қила олади.Ўз фитратига уйғун нарсаларни қабул қилиб, қолганини рад қилади. Фақат мияда ҳидларнинг таъсирини бошқара оладиган ускуна йўқ. Шу боис, ҳидлар ҳеч бир тўсиққа учрамай, тўппа-тўғри инсон руҳига таъсир қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг ҳадисларига кўра, баъзи ҳидлар фаришталарни чақириб, ёвуз руҳларни қувади. Масалан, исириқ, мушк, анбар, гул, райҳон, хина ҳидлари фаришталарни чақиради. Баъзи ҳидлар эса ёвуз руҳларни чақиради, фаришталар у ҳидларга дош бера олмай, у ердан узоқлашадилар. Спирт, сигарет, сийдик, ит ҳиди, ўлимтик, қон каби нажас моддалар ва баъзи ўсимликлар ҳиди шулар жумласидан. Авваллари ҳидлар табиий йўллардан олинарди. Масалан, мушк ҳиди - кийикларнинг жинсий безларидан, гул, фиалка, лаванда, ясмин, атир ҳиди - тўғридан-тўғри ўсимликлардан олинар эди. Бугун косметик ва баданни озиқлантирувчи моддалар, озиқ-овқат махсулотларида табиий ароматлар ўрнига ҳид ва таъм берадиган “табиий”га яқин ароматлар қўлланилмоқда. Ген технологияси ва нанотехнология воситасида мушк, гул ҳиди, сарёғ, сут ва қатиқ хуш- бўй ҳидлари, қайта ишланган гўшт, турли асал, қаҳва, қўзиқорин, апельсин, қулупнай, нок каби мева ва сабзавот ароматлари, ялпиз, долчин, занжабил, дарахт сақичи каби қоразираворлар арзон йўл билан кўпайтирилмоқда. Табиий ўсимликлардан табиий йўллар билан олинган ва “эссенци- ал ёғ” ёки “ҳавога тарқалувчи ёғ” номли ҳидли ёғлар юз йиллардан бери қўрқув, андиша, стресс, депрессия каби руҳий муаммоларни, бош оғриғи, ҳузурсизлик ва тери касалликлари каби жуда кўп муам- моларни даволашда қўлланиб келинмоқда. Масалан, • Гул ёғининг ҳиди туғиш жараёнида туғишнинг осон кечишини таъминлайди. • Атлас кедри, тафарик, ясминнинг атир тарқатувчи ёғлари руҳий муаммоларни кетказувчи, асаб таранглигига барҳам берувчи, тинчлантирувчи, мувозанатни сақловчи ва кучли антидепессан- лардандир. • Ясмин ёғи ҳиди руҳий толиқиш, жинсий хоҳишсизликни кетказа- ди, сезувчанликни орттиради ва аёллик кучини орттиради. Ҳидларнинг даволаш йўлида ишлатилиши ва жиддий муаммолар- ни еча олиши ҳидлар инсон мияси ва баданига қандай катта таъсирга эга экалигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳидларнинг бу қадар кучли таъсирга эга эканлигини ҳисобга олсак, бугунги кунда табиий”га яқин ароматлар ғирт тескари таъсир кучига эга. Яъни арзимас кўринган бу аромат киши мувозанатини бузади, уни депрессияга ёки турли касалликларга мубтало қилади.(“Зеҳн бошқаруви” бўлимига қаранг.) Парфюмерия, крем, помада, соч желеси, соч бўёғи, соқол олиш материаллари, дезодорантлар, макияж материаллари каби пардоз махсулотлари; шампун, лосьон, совун, тиш пастаси, қуёш креми, гигиеник нарсалар, тайёр латталар, болаларнинг тагликлари ва тер- ликларида минглаб кимёвий ва синтетик моддалар бор. Бу модда- ларнинг 60% қон айланиш тизимига аралашиб, қон ва тўқималарга қoришади. Бадандан чиқмаган бу кимёвий моддалар гормонал тизим, мия ва руҳ-бадан мувозанатига таъсир қилиб, жинсий аъзо- ларининг хароб булиши ва бепуштликка олиб келади, ҳомиладорлик, туғиш ва эмизишда муаммолар келтириб чиқаради, саратон ва шу каби касалликларни келтириб чиқаради, аллергияларга ва мутация- ларга сабаб бўлади. Масалан, косметика ва баданни парваришлаш маҳсулотларида чидамлиликни таъминлашда энг кўп қўлланган модда парабенлар- дир, яъни метил, этил, пропил, бутил парапенлар ва натрий бензонат- лардир. Парабенлар тиш пастаси, шампун (болалар шампуни ҳам), крем, қуёш креми, соч желеси каби маҳсулотларда қўлланилади. Парабенларнинг кимёвий таркиби aстроген гормонига ўхшайди. Аёллар танасида йиғилган парабенлар aстроген каби ҳаракат- ланиб, кўпайиш органарининг бузилишларига, кўкрак ракига, эндрометриоз, кисталарга, бепуштлик ва туғишдаги камчиликлар- га сабаб бўлади. Эркаклар танасида йиғилган парабенлар маний(дўли,сперма)нинг зарарланишига ва ўлишига, простата ракига, эндрометриозга замин тайёрлайди. Бу моддалар шунинг- дек,терининг қизариши, шишиши, қичиши ва оғришига сабаб бўлади. Косметика ва баданни парваришлаш моддаларида кўп қўлла- нилган метионин, лард, керактин, желатин, глицерин (глице- рол), гидролиз протеин ва шунга ўхшаш моддалар тирноқ, қил, қон, ўлик уй ҳайвонлари ва чўчқа маҳсулотларидан тайёрлани- шининг эҳтимоли катта. Совун, шампун, крем, парфюм, дезодорант, тиш пастаси, кир ювиш воситалари, тайёр ейиш ва ичиш маҳсулотларида бу турдаги ароматлар мавжудиги сабабли уларни қўллаганимизда таҳоратимиз йўқолиши-йўқолмаслиги, еб-ичган нарсаларимизнинг ҳалол-ҳаром- лиги аниқ эмас.