Озиқ овқат саноати маҳсулотлари, консервалаштирилган махсу- лотлар, соғликни, хусусан, болалар соғлигига жуда катта xавф туғди- ради. (“GMO” бўлимига қаранг.) Бу озуқалар метаболизмга, иммунитет тизимига ва генларга жид- дий таъсир қилади. Ҳазм бўлмаслиги туфайли томирларнинг тиқили- шига сабаб бўлади. Танадаги витамин ишлаб чиқарувчи механизмни, сув миқдори ва таркибини бузиб, қаришни тезлаштиради ва касал- ликларга сабаб бўлади. 10-12 ёшли болаларнинг аксарияти бу озуқаларнинг мия ва жин- сий аъзоларига берадиган зарари оқибатида ҳозирдан ёш қарияларга айланиб бормоқда. Бугунги кунда жаҳон озуқа саноатида бир йил ичида минглаб тур- даги миллионлаб тонна қўшимча моддалар қўлланилмоқда. айёр озуқаларни истеъмол қилишда назорат йўқлигидан киши ҳар куни 2000га яқин қўшимча модда истеъмол қилмоқда: ширин- лаштирувчи, таъм берувчи, маҳсулот таркибини сақловчи, ранг берувчи, оқлаштирувчи, бузилишининг олдини олувчи, намлигини ушлаб турувчи, бўёқ, хушбўй ҳид берувчи ва ҳaкoзолар... Озиқ овқат саноати, қўлланилган қўшимча моддалар номларини маҳсулот ўралган қадоқда кўрсатиши керак. Аммо бу мажбурият фабрикаларнинг фақат ўзи ишлаб чиқарган моддаларгагина таал- луқли булиб қолмокда. Масалан, бир корхона ўзи ишлаб чиқарган махсулотда сув, ачитқи, туз, ёғ, тухум ва шакар ишлатса, уларни қадоқда кўрсатaди, бироқ ун, сув, ачитқи, туз ёғ, тухум ва шакар таркибидаги қўшимча моддаларни кўрсатишга мажбур эмас. Шу билан биргаликда қўшимча моддаларнинг тайёрланиш услу- бини кўрсатиши ҳам шарт қилинмаган. Сақич, шакар, конфет каби бутунлай кимёвий моддалардан таркиб топган, 10 квадрат сантиметрдан кичик ҳажмда қадоқланган махсу- лотларни ишлаб чиқарганлар, шу маҳсулотларнинг таркибини кўрса- тишга мажбур эмас. Зайтун, гўшт, пишлоқ, нон, қоразираворлар, қуруқ мевалар, тоза мева, сабзавот ва кўкатлар каби очиқ, яъни қадоқланмаган ҳолда сотиладиган озуқаларда, ресторан ва кондитер цехларида тайёрлан- ган таомларда ҳам қўшимча моддаларни кўрсатиш мажбурияти йўқ. Бу мажбуриятсизлик инсон сиҳҳати учун жуда таҳликали бир вазият туғдирмоқда. Оддий сақич таркибидaги қўшимча моддалар: 1. Сақич хамиртуруши (сақичнинг асосий моддаси): сақич хамиртурушининг қадоқда кўрсатилмаган таркиби: каучук, вакс, антиоксидан, эластомер, дарахт елими, винил полимер, парафин ва қўшимча моддалар (қайсилиги ёзилмаган). 2. Ширинлаштирувчилар (7та): табиий бўлмагани учун ҳамма- си ҳазмни бузади ва қанд касаллигига замин ҳозирлайди. Бунга қўшимча тарзда аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия фаолиятини бузади, бош оғриғи, айланиши, хушдан кетишларга сабаб бўлади. Лаблар, тил ва оёқларда шиш пайдо қилади. Аспартамнинг таркибида фенилаланин деган аминокислота мав- жуд. Фенилаланин ва метаболик қолдиқлар қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган кўпайиш аъзоларига ва мияларига зара етказади. Бундай зарарлар бепуштликка, фикрлашда- ги камчиликларга ва ақлий заифликларга сабаб бўлади. 3. Табиийга яқин хушбўй ҳидлар (3та): Ген технологияси ва нанотехнология воситасида ишлаб чиқарилган, бадан-руҳ ва гормо- нал мувозанатга таъсир қилади. (“Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.) 4. Нам ушлаб турувчи (глицерол): Чўчқа ёки чорвачилик маҳсу- лотларидан олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва нанотехнология воситасида ҳам олинади. 5. Эмулгатор (лецитин): Асосан, чўчқа маҳсулоти. Ўсимликлардан қилинган эмулгаторларда “ловия лецитини” деб ёзишади, аммо бу ҳам аслида, гени ўзгартирилган ловиядан тайёрла- нади. Яъни, ҳар иккиси ҳам сиҳҳат учун таҳликалидир. 6. Ялтиратувчилар (2та): Бири, “шеллак” бўлиб, гени ўзгартири- лган бирўсимлик битидан олинади. Аллергия ва шунга ўхшаш кутил- маган симптомларга йўл очади. Иккинчиси, “карноба муми”дир. Бразилия хурмоси мумига ўхшаган синтетик мум. У қоғоз ишлаб чиқариш ва мебель саноатида ишлатиладиган ялтиратувчидир. 7. Ранг берувчи ва нам ушловчи (титаниумдиоксид, Е 171): нанотехнлогияда ишлатиладиган асосий моддалардан бири. Бир мунча вақтдан бери минерал ҳолида эмас, нанопарчалар ҳолида ишлатилмоқда. Оғиздан танага кирган ва тўқималарда тўпланган мазкур нанопарчалар органик моддани сув ва карбондиоксид (угле- кис гази) даражасигача парчалаш хусусиятига эга. Кучли нам ушлаб турувчи бўлгани учун тананинг сув таркибига таъсир қилади. Қўлланилиш соҳаси кенг: дори-дармон, витамин, ширинилаштирув- чилар, сақич, ун, шакар, туз, карбонат, кукунлаштирилган егуликлар- га оқартирувчи ва нам тутувчи сифатида қўшилади. Кўриб турганингиздек, 2,5 грамлик кичик сақичда камида 18 та қўшимча модда мавжуд. Камида деяпмиз, чунки ҳар бир қўшимча модданинг 1 ёки 3 ўз қўшимчалари бор. Сақич устида “лаксатив модда қўшилган” ва “Сақич, ютманг” каби ёзувлар бор. Болалар бу огоҳлантирувчи ёзувларни тушуниш- майди ва, табиийки, ҳамма болалар сақични ютади. Қўшимча моддаларни ишлаб чиқарувчилар “Қўшимча моддалар- нинг ичида зарарсиз, ҳатто фойдали бўлганлари бор”,дейишади. Бир неча йил аввал бу гап тўғри бўлиши мумкин эди, аммо бугун қўшимча моддалар турли хом ашёдан, турли технологиялар ва услублар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишлаб чиқариш услубла- рининг, маҳсулотнинг кимёвий таркибининг ва манбаларининг ишончли, таҳликали ёки шубҳали бўлиб-бўлмаганини аниқлашти- риш имконсиз. Масалан, каротен (Е160) табиий А витамини манбаидир.Мазкур витамини табиий ўсимлик пигментларидан олинади. Бетанин (Е162) эса қизил лавлагидан олинади. 30 йил аввал бу шаклда табиий ўсимликлардан олингани учун иккаловининг ҳам номи, 30 йил аввалгидек ҳозир ҳам “ишончли” синфидан жой олмоқда. Аммо, бу вақт давомида янги услублар ва технологиялар қўллани- лиши бошланган ва мазкур қўшимча моддалар умумий ҳисобда GM ўсимликларидан олинмоқда. Ҳатто биосинтез ёки нанотехнология воситасида ҳам олинаётган- лари бор. Шундай экан, улар “ишончли” эмас, "таҳликали" ҳолга келиб улгурган. Демак, этикеткали ёки этикеткасиз бўлсин, устида таркиби ёзи- лган бўлсин-бўлмасин, қўлланилган ҳақиқий қўшимча моддаларни ва уларнинг манбаларини аниқлаш имконсиздир. Бундан ташқари, ҳар бир маҳсулотга ўнлаб қўшимча моддалар қўшилмоқда. Баъзи қўшимча моддалар алоҳида тарзда зарарли бўлмаса ҳам, бошқа моддалар билан қўшилгандан сўнг зарарли бўлиши мумкин ёки бир-бирининг зарарини кўпайтириши мумкин (синержизм таъси- ри), ёки бадандаги турли моддалар билан, ичилган дори-дармон ва озуқалар билан, ишлаб чиқарилган ферментлар билан қўши- либ,”xавфли” ҳолга келиши мумкин. Энг кўп қўлланиладиган қўшимча моддалар алоҳида ҳолда ҳам зарарлидир. Manba UzApk.Ru