Фабрикалардан чиқаётган тутун, автомобиллардан келган газлар кислота, диоксин, ПХД ва шунга ўхшаш заҳарли кимёвий моддалар билан симоб, қўрғошин, кадмий каби оғир металлар чиқаради. Бу моддалар ҳавони, тупроқни ва сувни заҳарлайди ҳамда улар орқали ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларга ўтади. Шу маънода, фабрика ва автомобил йўл ёқаларида истиқомат қилиш ёки экин экиш тўғри бўлмайди. Экин автомобил йўлларидан камида 50 метр узоқликда экилса яхши. Уй йўлга яқин бўлса, уй ва йўл орасидаги ҳудуд боғча ёки экинзор эмас, ўрмонли бир ҳудуд бўлиши керак.
Дон ва дон маҳсулотларини барча микроорганизмлардан тозалаш ёки улардаги микроб ва ҳашоратларни кўпайишини олдини олиш ишларига стерилизация дейилади. Стерилизация учун хлор, водород пероксид, йодофор ва йод аралашмалари, анионик ва нанионик актив моддалар, формалдегид, хлор аралашмалари, кислотали анионик ара- лашмалар ва фосфор кислота каби кимёвий дизенфиктантлар қўлла- нилади. Масалан, яшил салат ва янги кесилган сабзавотлар синтетик, орга- ник ва анорганик кислоталар ёрдамида, кран сувлари эса хлордиоксид ёрдамида стерилизация қилинади. Стерилизацияда қўлланилган бу дизенфектантлар ҳужайра цитоплазмасининг таркибини ўзгартириб, ҳужайра метаболизмини бузади. Ҳужайра метаболизмининг бузилиши турли касалликларга олиб келади.