Четверг, 26.06.2025, 09:52
UzApk.Ru
Меню сайта
Категории раздела
Tibbiyot Olami [20]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 37
Статистика

Hozirda saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
1 2 3 »
Фабрикалардан чиқаётган тутун, автомобиллардан келган газлар
кислота, диоксин, ПХД ва шунга ўхшаш заҳарли кимёвий моддалар
билан симоб, қўрғошин, кадмий каби оғир металлар чиқаради. Бу
моддалар ҳавони, тупроқни ва сувни заҳарлайди ҳамда улар орқали
ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларга ўтади.
Шу маънода, фабрика ва автомобил йўл ёқаларида истиқомат
қилиш ёки экин экиш тўғри бўлмайди. Экин автомобил йўлларидан
камида 50 метр узоқликда экилса яхши. Уй йўлга яқин бўлса, уй ва
йўл орасидаги ҳудуд боғча ёки экинзор эмас, ўрмонли бир ҳудуд
бўлиши керак.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 377 | Добавил: Admin | Дата: 01.01.2019 | Комментарии (0)

Дон ва дон маҳсулотларини барча микроорганизмлардан тозалаш
ёки улардаги микроб ва ҳашоратларни кўпайишини олдини олиш
ишларига стерилизация дейилади. Стерилизация учун хлор, водород
пероксид, йодофор ва йод аралашмалари, анионик ва нанионик актив
моддалар, формалдегид, хлор аралашмалари, кислотали анионик ара-
лашмалар ва фосфор кислота каби кимёвий дизенфиктантлар қўлла-
нилади.
Масалан, яшил салат ва янги кесилган сабзавотлар синтетик, орга-
ник ва анорганик кислоталар ёрдамида, кран сувлари эса хлордиоксид
ёрдамида стерилизация қилинади.
Стерилизацияда қўлланилган бу дизенфектантлар ҳужайра цитоплазмасининг таркибини ўзгартириб, ҳужайра метаболизмини бузади.
Ҳужайра метаболизмининг бузилиши турли касалликларга олиб келади.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 295 | Добавил: Admin | Дата: 01.01.2019 | Комментарии (0)

Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар) нозик модда бўлгани учун
сўлак безлари, нерв тизими ва руҳга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Инсон мияси фикрни, кўз кўрган ва қулоқ эшитган нарсаларни
назорат қила олади.Ўз фитратига уйғун нарсаларни қабул қилиб,
қолганини рад қилади.
Фақат мияда ҳидларнинг таъсирини бошқара оладиган ускуна
йўқ. Шу боис, ҳидлар ҳеч бир тўсиққа учрамай, тўппа-тўғри инсон
руҳига таъсир қилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг ҳадисларига кўра, баъзи ҳидлар
фаришталарни чақириб, ёвуз руҳларни қувади. Масалан, исириқ,
мушк, анбар, гул, райҳон, хина ҳидлари фаришталарни чақиради.
Баъзи ҳидлар эса ёвуз руҳларни чақиради, фаришталар у ҳидларга
дош бера олмай, у ердан узоқлашадилар. Спирт, сигарет, сийдик, ит
ҳиди, ўлимтик, қон каби нажас моддалар ва баъзи ўсимликлар ҳиди
шулар жумласидан.
Авваллари ҳидлар табиий йўллардан олинарди. Масалан, мушк
ҳиди - кийикларнинг жинсий безларидан, гул, фиалка, лаванда,
ясмин, атир ҳиди - тўғридан-тўғри ўсимликлардан олинар эди.
Бугун косметик ва баданни озиқлантирувчи моддалар, озиқ-овқат
махсулотларида табиий ароматлар ўрнига ҳид ва таъм берадиган
“табиий”га яқин ароматлар қўлланилмоқда. Ген технологияси ва
нанотехнология воситасида мушк, гул ҳиди, сарёғ, сут ва қатиқ хуш-
бўй ҳидлари, қайта ишланган гўшт, турли асал, қаҳва, қўзиқорин,
апельсин, қулупнай, нок каби мева ва сабзавот ароматлари, ялпиз,
долчин, занжабил, дарахт сақичи каби қоразираворлар арзон йўл
билан кўпайтирилмоқда.
Табиий ўсимликлардан табиий йўллар билан олинган ва “эссенци-
ал ёғ” ёки “ҳавога тарқалувчи ёғ” номли ҳидли ёғлар юз йиллардан
бери қўрқув, андиша, стресс, депрессия каби руҳий муаммоларни,
бош оғриғи, ҳузурсизлик ва тери касалликлари каби жуда кўп муам-
моларни даволашда қўлланиб келинмоқда.
Масалан,
• Гул ёғининг ҳиди туғиш жараёнида туғишнинг осон кечишини
таъминлайди.
• Атлас кедри, тафарик, ясминнинг атир тарқатувчи ёғлари руҳий
муаммоларни кетказувчи, асаб таранглигига барҳам берувчи,
тинчлантирувчи, мувозанатни сақловчи ва кучли антидепессан-
лардандир.
• Ясмин ёғи ҳиди руҳий толиқиш, жинсий хоҳишсизликни кетказа-
ди, сезувчанликни орттиради ва аёллик кучини орттиради.
Ҳидларнинг даволаш йўлида ишлатилиши ва жиддий муаммолар-
ни еча олиши ҳидлар инсон мияси ва баданига қандай катта таъсирга
эга экалигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳидларнинг бу қадар кучли
таъсирга эга эканлигини ҳисобга олсак, бугунги кунда табиий”га
яқин ароматлар ғирт тескари таъсир кучига эга.
Яъни арзимас кўринган бу аромат киши мувозанатини бузади, уни
депрессияга ёки турли касалликларга мубтало қилади.(“Зеҳн
бошқаруви” бўлимига қаранг.)
Парфюмерия, крем, помада, соч желеси, соч бўёғи, соқол олиш
материаллари, дезодорантлар, макияж материаллари каби пардоз
махсулотлари; шампун, лосьон, совун, тиш пастаси, қуёш креми,
гигиеник нарсалар, тайёр латталар, болаларнинг тагликлари ва тер-
ликларида минглаб кимёвий ва синтетик моддалар бор. Бу модда-
ларнинг 60% қон айланиш тизимига аралашиб, қон ва тўқималарга
қoришади. Бадандан чиқмаган бу кимёвий моддалар гормонал
тизим, мия ва руҳ-бадан мувозанатига таъсир қилиб, жинсий аъзо-
ларининг хароб булиши ва бепуштликка олиб келади, ҳомиладорлик, туғиш ва эмизишда муаммолар келтириб чиқаради, саратон ва
шу каби касалликларни келтириб чиқаради, аллергияларга ва мутация-
ларга сабаб бўлади.
Масалан, косметика ва баданни парваришлаш маҳсулотларида
чидамлиликни таъминлашда энг кўп қўлланган модда парабенлар-
дир, яъни метил, этил, пропил, бутил парапенлар ва натрий бензонат-
лардир. Парабенлар тиш пастаси, шампун (болалар шампуни ҳам),
крем, қуёш креми, соч желеси каби маҳсулотларда қўлланилади.
Парабенларнинг кимёвий таркиби aстроген гормонига ўхшайди.
Аёллар танасида йиғилган парабенлар aстроген каби ҳаракат-
ланиб, кўпайиш органарининг бузилишларига, кўкрак ракига,
эндрометриоз, кисталарга, бепуштлик ва туғишдаги камчиликлар-
га сабаб бўлади. Эркаклар танасида йиғилган парабенлар
маний(дўли,сперма)нинг зарарланишига ва ўлишига, простата
ракига, эндрометриозга замин тайёрлайди. Бу моддалар шунинг-
дек,терининг қизариши, шишиши, қичиши ва оғришига сабаб
бўлади.
Косметика ва баданни парваришлаш моддаларида кўп қўлла-
нилган метионин, лард, керактин, желатин, глицерин (глице-
рол), гидролиз протеин ва шунга ўхшаш моддалар тирноқ, қил,
қон, ўлик уй ҳайвонлари ва чўчқа маҳсулотларидан тайёрлани-
шининг эҳтимоли катта.
Совун, шампун, крем, парфюм, дезодорант, тиш пастаси, кир
ювиш воситалари, тайёр ейиш ва ичиш маҳсулотларида бу турдаги ... Читать дальше »
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 389 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Инсон ҳаётида микробларнинг аҳамияти катта. Микроблар ҳавони,
сувни тозалайди, бойитади ва тупроқнинг самарадорлигини
оширади. Микроблар ўлик киши, ҳайвон ва ўсимликларни чиритиб,
дунё юзини тозалайди. Кишиларнинг ва ҳайвонларнинг тери-тукла-
рини ва ўсимликларни тозалайди; барча жонли нарсаларни турли
касалликлардан сақлайди; дунёдаги яшаш суратини мувозанатда
ушлаб туради.
Ҳар бир микробнинг вазифаси аниқ, нозик ва фарқлидир-ки,
инсонлар уларни асло бажара олмайди. Микроблар шу дарaжа муҳим
мавжудотлар-ки, бир онда ҳаммаси йўқолса, дунё баъзи олимларнинг
фикрича фақат 15-20 дақиқа, баъзиларнинг фикрича 1 соат яшай
олади холос.
Биологлар “Фаришта деган мавжудотлар, балки, бу микроблар-
дир”, дейишмоқда.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 380 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Қишлоқ хўжалигида қўлланилган бу моддалар тупроққа, ер ости
сувларига аралашиб, сабзавот, мева, дон махсулотлари, ўсимликлар
воситасида ҳайвонларга ўтади. Натижада мева, сабзавот ва гўшт мах-
сулотлари билан дастурхонимизга келади, танадаги ҳужайраларга
қарши кимёвий уруш эълон қилади.
Бу дорилар аъзоларда тўпланиб, кишини бутун умр ўз таъсири
остига олади. Кўпроқ жигарга, ирсий (жинсий) аъзоларига ва мияга
зарар беради. ("ДНКдаги ўзгаришлар" бўлимига қаранг) Масалан,
баъзи озуқа моддаларида ва инсон танасида ҳалиям илгари
таъқиқланган, бугунда қўлланилмаётган Д.Д.Т., Aтразин, Хлордан ва
шу каби моддаларга дуч келинмоқда.
Ёши 30-40лар орасида бўлганларда бу моддалар келтириб чиқар-
ган касалликларни кўриш мумкин. Танада тўпланган бу моддалар
умр бўйи, таъсирини йўқотмайди, онадан - эши (плацента) ва сут
орқали - болага ҳам таъсир килади.
Экинларда қўлланиладиган гербицид ва пестицидлар ўсимлик
касалликларига сабаб бўлган вирус, микроб ва паразитлар билан
фойдали микробларни, чувалчанг, ва ҳашаротларни ўлдириб, эколо-
гик мувозанатни бузиб ташлайди. Тупроқнинг самарадорлигини
туширади, инсон соғлигига салбий таъсир қилади, бадан-руҳ мувоза-
натини бузади.
Олимларнинг тадқиқотларида бош миядаги ҳужайра зарарла-
нишидан келиб чиқадиган паркинсон ва алзгеймер каби нерв
тизими муаммолари билан ҳашорат дорилари орасида боғлиқлик
қайд этилган.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 369 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Замонавий кишининг зарарли одати стул ва креслода ястанишдир.
Стулда ўтириш қорин ва оёқлардаги қон ҳамда қувват айланишини
қийинлаштиради, ичакларнинг ишлашини секинлаштиради, ич қоти-
ши, простатит ва тухумдон касалликларига, гемморой, варикоз,
бўғимлар ва умуртқа касалликларини келтириб чиқаради.
Ерда боғдош қуриб (оёқларни чалкаштириб) ўтириш, тизза усти-
да, бир оёқ устида иккинчисини букиб, оёқлар орасида ўтириш қон ва
қувват айланишини қулайлаштиради.
Ерда ўтирганлар юқорида айтилган касаллилкардан омон бўлиша-
ди. Болалар ота-оналари стулда ва креслода ўтиришга ўргатгунлари-
ча фақат ерда ўтиришади.
Катта ва кичик таҳорат учун туркча унитаз танлаб, тиззаларини
буккан ҳолда, оёқ панжаларида ўтириб, ҳожатга чиқишлари керак.
Европа унитази устида ўтириб ҳожат чиқариш табиийликка зид ва
соғлиққа зарарлидир. Европа унитазида ўтирганда тананинг олган
шакли, чиқиш йўлидаги қалин ичак ҳаракатини тўсиб қўяди, қалин
ичакнинг ҳаракати секинлашади, текис ичак, чиқиш йўлининг кел-
тирган босими билан кенгайишлар ва ич қотиши юзага келади.
Катта ва кичик таҳоратни ҳамда газни кўп тутиб туриш зарарли-
дир. Бу ҳолатда сийдик, аҳлат ва газлардаги зарарли моддалар қонга
аралашади, аъзоларни заҳарлаб инсоннинг қаришини тезлаштиради.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 322 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Нафрат, худбинлик (эгоизм), жаҳл, ҳасад, пессимизм, қўрқув,
умидсизлик юқори даражадаги ҳавотир, шубҳа, андиша каби салбий
туйғуар тананинг кўп миқдорда гормон ишлаб чиқаришига сабаб
бўлади. Бу гормонлар қонга аралашиб зарарли моддалар пайло бўли-
шига сабабчи бўлади. Бу моддалар миядаги сув ҳовузларини кирла-
тиб, гормон ишлаб чиқариш мувозанатини бузади, руҳий касаллик-
ларга, жигар, юрак ва талоқ касалликларига сабаб бўлади.
Зарарли тушунча ва фикрлардан қанчалик тез қутулсак, ўзимиз
учун шунча яхши.
Гўзал ахлоқ, кулиб туриш, яхши ният, оптимизм ва Аллоҳ
Таъолога таваккал қилиш инсон соғлиги учун ўта фойдалидир.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 323 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Нафрат, худбинлик (эгоизм), жаҳл, ҳасад, пессимизм, қўрқув,
умидсизлик юқори даражадаги ҳавотир, шубҳа, андиша каби салбий
туйғуар тананинг кўп миқдорда гормон ишлаб чиқаришига сабаб
бўлади. Бу гормонлар қонга аралашиб зарарли моддалар пайло бўли-
шига сабабчи бўлади. Бу моддалар миядаги сув ҳовузларини кирла-
тиб, гормон ишлаб чиқариш мувозанатини бузади, руҳий касаллик-
ларга, жигар, юрак ва талоқ касалликларига сабаб бўлади.
Зарарли тушунча ва фикрлардан қанчалик тез қутулсак, ўзимиз
учун шунча яхши.
Гўзал ахлоқ, кулиб туриш, яхши ният, оптимизм ва Аллоҳ
Таъолога таваккал қилиш инсон соғлиги учун ўта фойдалидир.
Просмотров: 343 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Инсоннинг бу дунёда олган илк нафаси - ҳаётининг боши, охирги
нафас эса - сўнгидир. Бу икки нафас орасида олинган ҳар нафас
муҳим.
Нафаснинг шодлик-ғам, хурсандчилик-хазинлик, жаҳл-сокинлик,
қўрқув-жасорат каби туйғуларга тарбиявий таъсири бор.
Бадан табиий нафас ёрдамида табиий туйғу, табиий тушунча,
табиий қувват ва аъзоларнинг соғлигини муҳофаза қилади. Чунки
нафас бадан ҳужайраларининг кислород, сув ҳамда озуқа каби
моддалар билан мувофиқлашувини таъминлайди.
Бу факторларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда шуни айта ола-
миз-ки, нафас соғликни ва фикрларни озиқлантирадиган қувватдир.
Боланинг нафас олиб-чиқаришига диққат қилинса, у нафас олар-
кан, қорнининг шишгани, "ҳай" товуши билан нафас олганини кўра-
миз. “Ҳай”- Оллоҳнинг исми, яратиш энергиясидир.Бола қорнини ичга тортиб,"ҳу" товуши билан нафас чиқаради.
“Ҳу” - Оллоҳнинг исми, бузиш энергиясидир.
Бу нафас табиий нафасдир. Инсон "Ҳай" исми шарифи билан
дунёга келади,"Ҳу" исми шарифи билан дунёдан ўтади.
Соғлом бола нафас чиқараётиб, йиғлай олади, нафас чиқараётиб,
гаплаша олади.
Бу табиий нафас олиш ва гаплашиш тарзидир, у ҳаёт бўйи шундай
қoлиши керак.
Табиий нафас олиб-чиқарган кишида жигарларнинг барча сег-
ментлари нафас фаолиятида иштирок этади ва бу ҳолат диафрагмани
кучли тарзда ҳаракатлантиради. Диафрагманинг ҳаракатлари билан
кўкрак ва қорин аъзолари массаж олади, қон айланиши осонлашади,
аъзолар кучли, соғлом ва тоза ҳолда бўлади.
Диафрагма муҳимлиги жиҳатидан “иккинчи юрак” ҳам деб
номланади.
Инсон кўп, тез-тез ва аралаш ейиш, сигарет чекиш, стулда ўтириш
oқибатида ва ёки кексая бошлаганида, диафрагма қаттиқлашади ва
нафас олиб-чиқариш мувозанати бузилади. Табиий бўлмаган, яхши
чайналмаган ва аралаш ейилган таомдан чиққан газ қоринни
шиширади, бунинг натижасида диафрагма қовурға суяклари-
нинг тагида ёки ошқозоннинг остида ҳаракатсиз қолиб кетади.
Қотиб қолган диафрагма баданнинг етарлича кислород олишига
тўсқинлик қилади ва кишининг давомли тарзда чарчашига ва
ҳолсизланишига сабаб бўлади.
Бу ҳолатда соатлар давомида стулда ўтириш ёки тор кийим кийиш
кўкрак ва қорин бўшлиғидаги аъзоларда қон айланишини янада
қийинлаштиради, газ чиқаришни тўсиб, унинг қонга аралашишига
сабаб бўлади. Қон ёмон ҳидли, захарловчи хусусиятлар билан аъзо-
ларга кириб боради ва у ерларда янги касалликларни келтириб
чиқаради.
Нормал ҳолатда нафас йўли билан олинган қувват кўкрак мускул-
ларини кенгайтириш учун харжланган қувватдан кўп бўлиши
керак.Аммо саноат чиқиндилари, сигарет ва спиртли ичимликлар ҳам
нафас тизимини бузади; унинг табиийлигини ўзгартиради, ҳатто
нафас олиб чиқариш ускунасини тескари ишлата бошлайди: нафас
олганда қорин ичкарига тортилади, чиқарганда эса - шишади.
Бу ўпкаларнинг пастки қисмларини нафас олиш-чиқариш жараё-
нида иштирок эта олмайдиган ҳолга олиб келади. Ва кўкрак мускул-
ларини кенгайтириш учун сарфланган қувват нафас олиш йўли биланолинган қувватдан кўп бўлади.
Бу ҳолда вужуд негатив қувватни бириктиради ва натижада қув-
ват мувозанати бузилади.
Бу ишлов (функция) гаплашиш пайтида ҳам бузилади. Яъни инсон
нафас олишда ҳам xудди нафас чиқараётгандагидек гапира олдиган
бўлади. Бу деградация аломатидир. Мазкур ҳолатда нафас, гаплашиш
ва аъзолар ўртасидаги уйғунлик(гармония) бузилади.
Ҳар бир аъзо фақат ўзигагина оид титрашим (вибрация)да
ишлайди.
Динимиз буни “ҳар аъзонинг ўзига оид зикри бор” шаклида
тушунтиради.
Тескари нафас аъзолар зикрининг бузилишига йўл очади. Зикри
бузилган ёки зикрдан воз кечган аъзо эса касалланади.
Нафас олиб чиқаришни тартибга келтиришнинг энг қисқа ва
қулай йўли 3 кунлик очлик қилиш ва Қуръони Каримни нафас
бошқаруви билан овоз чиқариб тажвидли ўқишдир. Қуръони
Каримда нафас олиш, чиқариш ва тўхташ жойлари кўрсатилган. Бир
нафасда 30-60 сониягача баланд овоз билан Қуръон ўқиб, 1-2 ой
ичида нафас олиб чиқариш тартибини янгидан изига солиш мумкин.
Югуриш, жисмоний меҳнат ва сузиш нафас тартибини янгилаш-
нинг бошқа йўлларидир. Аммо тўқ қоринга қироат билан Қуръон
ўқиш ёки югуриш, ишлаш каби ҳаракатлар юрак ва жигарга зарар
беради. Шу сабабдан ҳофиз ва имомлар орасида юрак касалликлари
кўп учрайди.
Демак, бу ишларнинг таомдан камида 1,5-2 соат кейин қилиниши
мақсадга мувофиқ бўлади.
Жигардаги ҳаво йўлларининг торайишига боғлиқ равишда инсон-
ларнинг нафас олинишини қийинлаштирадиган сурункали обструк-
тив ўпка касаллигининг пайдо бўлишига энг катта сабаб сигарет
чекишдир. Чекилган ҳар бир сигарет бутун бошли бир саноатдир. Бу
саноат айни пайтда 4 ми ... Читать дальше »
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 316 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

• Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади.
Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
• Аралаш ейишнинг зарари камаяди.
• Ҳазм жараёни қисқаради.
• Ошқозон, ошқозон ости бези, жигар ва буйракларнинг иши осонла-
шади.• Oз фермент (инсулин ҳам) сарфланади.
• Ошқозон, ичак, жигар, ошқозон ости бези, иммунитет тизими, диа-
бет, шиш, саратон, аллергия, тиш чириши, нерв ва руҳий касалликла-
ридан сақланган бўлади.
• Мавжуд касалликлар енгиллашади.
• Семизликдан қутилади ва ҳоказо.
Олимлар наркотик, сигарет ва алкоголга муккадан кетиш ва
бошқа психологик ва нерв касалликларининг негизида ҳам кам чай-
наш ётишига амин бўлишган. Яхши чайналмаган таом жигар, талоқ
ва юракка оғир юк бўлади.
Аъзоларнинг бу ҳолати руҳий мувозанатни бузади. Алломалар:
“Луқмани катта олган ва яхши чайнамаган киши телбаликка юз
тутади”, дейишган.
Ҳазмсизлик, қандли диабет касаллиги, ошқозон, ичак, жигар,
талоқ ва бутун соғлиққа оид муаммолардан қутулиш учун тўғри
озиқланиш ва овқатни яхши чайнаш кифоядир.
Бу сатрларни ўқиганлар болаларни нотўғри озиқлантириб, уларни
қанчалик катта тахликага судраётганларини билишлари керак. 1,5
ёшгача чайнашни билмаган, она сутидан ташқари озуқаларни ҳазм
қила олмайдиган, жоҳил ота-оналардан муҳофазасиз қолган бечора
болаларга зўрлаб таом едирадиганлар бераётган таомини, ҳеч бўлма-
са, чайнаб беришлари керак.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 288 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

1-10 11-20 21-23
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025