Четверг, 26.06.2025, 16:55
UzApk.Ru
Меню сайта
Категории раздела
Tibbiyot Olami [20]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 37
Статистика

Hozirda saytda: 8
Mehmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Tibbiyot Olami
« 1 2
Баъзи дорилар суяк илиги ҳужайраларида ДНК ва РНК синтезига
тўсиқ бўлиб, қон ишлаб чиқаришнинг камайишига ёки анормал
ҳужайра ишлаб чиқарилишига, бунинг натижасида лейкемия ва ане-
мияларга сабаб бўлишади (хлорамфеникол, оксасилин, исониасид,
сефалотин, фениндион, фенилбутазон каби).
Баъзи дорилар (аминопирин, сульфонамид, пропилтиоурацил,
метимасол каби). Иммунитет тизимини сиқиштиради.
Эритроцитларнинг парчаланишига (гемолизга) сабаб бўлган
қирқдан ортиқ дори мавжуд: аспирин, сульфонамид, сульфон, нитро-
фуран, хинин, хлорокин, примакин, фенилгидразин, прабенцеид,
димеркапрол, хлорамфеникол шулар жумласидандир.
Булар баъзан ўткинчи, баъзан умр бўйи қоладиган анемияни кел-
тириб чиқаради.
Баъзи дорилар (фенажетин, сульфанамидлар каби) ва кўп
озуқаларда бўлган кимёвий моддалар (анилин бўёқлари, нитрит ва
нитратлар каби), гемоглобинга таъсир қилиб, тўқималарнинг кисло-
род олишига ва озуқаланишига тўсиқ бўлади. Кимёвий дорилар суяк
илиги дегенерациясига ва унинг натижасида суяк илиги камлигига ва
оғир анемияларга сабаб бўлмоқда.
Тромбоцит ва тромбоцит ишлаб чиқариши бузилишига ҳам
кўплаб кимёвий дорилар сабаб бўлмоқда. Аспирин, колшицин,
антироматизмал дорилар (ибупрофен, индометацин, фенилбута-
зон каби), психиатрия дорилари, юрак дорилари (клофибрат,
дипридамол, папаверин, пропранолол каби), анестезиклар, анти-
биотиклар (ампицилин, карбеницилин, гентамицин, пенсилин
каби), баъзи йўтал шарбатлари (глицерол, гайоколат каби), баъзи
аллергик дорилар бу туркумга мансуб. Дорилар юзага келтиради-
ган иммунологик тромбоцитопения валпроик кислота, фуроце-
мид, сульфонамидлар каби дориларнинг қўлланилиш пайтида
пайдо бўлмоқда.
Аспирин, аллопюринол, хлоротиацид, хлоропропамид, диоксин,
фуроцемид, индометацин, йод, изониацид, метилдопа, пиперазин,
кинидин, резерпин, сульфаномидлар, толбутамид, варфарин каби
дорилар келтириб чиқарадиган томир ревматизми (васкулит, томир-
да туз йиғилиши) ҳолатида терида қонашлар, кўкариш, гангрена
(чириш) юзага келиши мумкин.
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 269 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Қуйида энг кўп қўлланиладиган дорилардан баъзиларини кўриб
чиқамиз
1. Султамицилин (антибиотик): Ён таъсирлари - аллергия (баъ-
зан анафлактик шок хам бўлади), ич кетиши, қонли ич кетиши, ичак-
ларда яралар, жиннилик, ҳолсизлик, конвулсия(шайтонлама)лар,
тилга тук чиқиши, қон ишлаб чиқарилишининг бузилиши, жигарнинг
заҳарланиши, тери касалликлари ва нифритлар.
Бу даҳшатли антибиотик бугун чақалоқларга ҳам берилмоқда!
2. Депрессияда қўлланиладиган дорилар:
а) Флюоксетин: ён таъсирлари - чарчаш, титраш, бош айланиши,
иштаҳасизлик, чанқаш, қусиш, оғизда таъмнинг бузилиши, бош
оғриғи, жиззакилик, уйқусизлик, жиннилик, хузурсизлик, чарчаш,
ҳолсизлик, оғиз қуриши, ич қотиши, тери ташлаш, қичиш, вирал
инфекцияси, оёқ оғриғи, кўзнинг хиралашиши, температура, нафас
йўли инфекцияси, ангина, тез-тез сийдик келиши.
б) Сероксат: норвегиялик олимлар депрессия дориларида қўлла-
ниладиган параксодин моддасининг ён таъсирлари устида изланиш
олиб бордилар. Депрессиядан даволанган 1500 касал устида қилин-
ган тадқиқотда “Сероксат” қўллаган 7 касалнинг ўз жонига қасд
қилиш ҳолатлари кузатилган. Баъзи тиббиёт ташкилотларининг
“Сероксат” инсонларни ўлимга ташвиқ қилиши ҳақидаги тадқиқот-
лари бор. “MIND” руҳ соғлиги ташкилоти “Сероксат” қабул қилган
касалларнинг 50% ўзига зарар бериш ва ўлдиришга бўлган хоҳиши-
нинг ортганини айтиб, дори сотишни тўхтатишни талаб қилган.
3. Аспирин: табиий аспирин тол дарахтидан тайёрланар эди.
Аммо мамлакатларда тол дарахтлари тобора камайиб, аспирин
истеъмоли тезлик билан ортиб бормоқда. Бундан ташқари, табиий
аспирин ўрнига синтетик аспирин ишлаб чиқарилмоқда. Табиий
аспирин билан синтетик аспириннинг фарқи тирик ва ўлик орасида-
ги фарқ кабидир.
Синтетик аспирин ҳазм тизимида қонашлар, яра, қулоқ шанғилла-
ши, бош айланиши (вертиго), эшитмай қолиш, кам қон ишлаб
чиқариш, темир моддасининг камлиги, қон оқишининг тўхташ
жараёнининг узайиши, юқори даражадаги қичишма, тери ташлаш,
тил ва лабларда шиш, астма ва анафилаксия шокини келтириб
чиқаради (“Аллергия” бўлимига қаранг).
Туркияда аҳоли ҳар куни оз миқдорда бўлса ҳам аспирин қабул
қилишга ташвиқ қилинмоқда, аспирин истеъмол қилганларда бу ён
таъсирларнинг бир нечаси ёки барчаси кузатилмоқда.
Агар бирон мамлакатда қонни суюқлаштирувчи таъсирга эга энг
кучли восита ҳисобланадиган лимон етиштирилса, у ерда аспирин
истеъмол қилишнинг ҳеч хожати йўқ.
4. Галотан: умумий анестезия учун тез-тез қўлланиладиган, ўрта
зарарли аналгетиклардан бири. Танага кирган галотаннинг 60-80% 24
соат ичида нафас йўли билан чиқади. Аммо бу вақт ичида ўпка
тўқималари жиддий зарар кўради. Галотаннинг қолган қисми метабо-
лизмга аралашиб, сийдик билан ташқарига чиқади ва буйрак касал-
ликларини келтириб чиқаради.
Галотан қабул қилган касалларнинг таxминан 20%да жигар фер-
ментларининг кўтарилиб кетиши, баъзан эса жигарда кучли некроз
келтириб чиқариши мумкин. Умумий анестезия қабул қилган касал-
ларнинг мияси турли даражада зарарланади. Баъзан рентген каби
оддий тиббий текширувлар қилишдан аввал ҳаракатсиз ҳолатда
ушлаш учун чақалоқ ва болаларга ҳам умумий анестезия қўлла-
нилмоқда.
5. Синпитан (Синтетик окситоцин): халқ орасида сунъий тўлғоқ
сифатида маълум. Синтетик окситоциннинг кимёвий таркиби анти-
диуретик гормоннинг таркибига ўхшаб кетади. Шу сабабдаан она ва
чақалоқ вужудида сув туриб қолишига сабаб бўлади. Қаттиқ сув
тутилиши паришонхотирликка, конвулсияларга, юрак етарсизлигига,
комага ва ҳатто ўлимга сабаб бўлади. Окситоциннинг энг энг муҳим
хусусияти, у чақалоқнинг мия тўқималарида тўпланади ва шиш
ҳосил қилади. Бу сунъий тўлғоқ билан туғилган чақалоқда ҳузурсиз-
лик, иссиғининг кўтарилиши, ич қотиши ва гиперактивитларга сабаб
бўлиши мумкин.
Синпитаннинг энг катта зарари "Цезар амалиёти" билан туққан
она ва туғилган чақолоқ мияларига тегади.
Бу ҳолатда синтетик окситоцин ва умумий анестезияга ишлати-
лган анальгетик модда бир-бирининг зарарини орттиради.
Буларнинг таъсирида бола миясига етказилган зарар гиперакти-
вит, aутизм, эпилепсия каби неврологик касалликлар ёки шизофре-
ния каби руҳий касалликларга сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан она-
лар хотирасини йўқотишади, руҳий касалликларга чалинишади. Шу
боис, психолог ва психиатрларга кириш учун навбатда турган касал-
ларнинг аксарияти “Цезар амалиёти” билан тугилган болалар ва
уларнинг оналаридир.
Чунки расмий ахборотларга кўра, Туркияда “Цезар амалиёти”
ҳар икки туғишдан бирида қўлланилмоқда.Аслида, бу ракамнинг
бундан анча юксак эканини ҳамма билади ва деярли бутун аёллар ... Читать дальше »
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 319 | Добавил: Admin | Дата: 31.12.2018 | Комментарии (0)

Америкада хар йили 250 минг киши тиббий хатолар сабабли
вафот этмоқда. Уларнинг 127 мингги касалхоналарда, янглиш дори
берилганидан ёки дориларнинг ён таъсирларидан вафот этмоқда.
Айни сабаблар туфайли касалхонадан бошқа жойларда ўлаётганлар-
га оид статистика ҳозирча йўқ, аммо бундайлар кўпчиликни ташкил
қилиши аниқ.
Дориларнинг ён таъсирлари билан оғриганлар билан боғлиқ ста-
тистика ҳам йўқ. Тажрибалар шуни кўрсатмоқда-ки, барча касаллик-
ларнинг негизида кимёвий дорилар ётмоқда.
Бир қанча кимёвий дорилар иммунитет тизими, қон айланиши ва
қон ишлаб чиқаришига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда. Баъзи дори-
лар истеъмол пайтида, баъзилари истеъмолдан хафталар, ойлар,
ҳатто йиллар ўтгандан кейин таъсир кўрсатмоқда. Дорилар иммуни-
тет тизимини ва суяк илигини сиқувга олади, қон ишлаб чиқаришга
тўсиқ бўлади, қон ҳужайраларининг, лейкоцит, тромбоцит ва эритро- цитларнинг бузилишига ва парчаланишига, гормон мувозанатсизли-
гига, жигар токситига, буйракларда қонаш ва яралар пайдо бўлиши-
га ҳамда янгиланишига, бепуштлик ва бошқа бир қанча касалликлар-
га сабаб бўлади.
Масалан, баъзи дорилар баъзи ҳолларда қон ҳужайраларига зарар-
ли таъсир қилишади. Ҳужайра деворларини яроқсиз ҳолга келтиради,
бу ҳужайралар ҳассос (юқори) сезувчан бўлганлари учун мазкур
кимёвий таркибга дош бера олмайдилар. Оғир ҳолатларда эса, суяк
илиги сиқилгани учун, қон ишлаб чиқариш тизими бузилади, лейке-
мия ва анемия юзага чиқади.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 578 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Қайта ишланган гўшт махсулотларига энг кўп аралаштириладиган
қўшимча моддалардан. Бу икки модда маҳсулот(емак)ни бузилишдан
сақловчи, унгa ранг берувчи ва унинг лаззатини орттируви сифатида
қўлланилади.
Натрий селитраси (Е-250): Барча қайта ишланган гўшт маҳсулот-
лари (сосиска, колбаса, салaми, бостирма) қўшимча моддалар билан
тайёрланади. Гўшт маҳсулотлари билан вужудга кирган Натрий
селитраси саратон (рак) келтириб чиқарувчи нитросемин моддасини
ишлаб чиқаради. Нитросеминлар тўқималарга зарар беради, мутация
ва саратонга (ракка) сабаб бўлади (чамбар ичак саратони, жигар сара-
тони, ошқозон ости бези раки, мия раки, лейкемия ва
бошқалар).Натрий селитраси маҳсулотларини истеъмол қилиш бош
айланиши, оғриши, нафас олишда қийналиш, қон ишлаб чиқариш-
нинг бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Натрий сульфити (Е221):Озуқа моддаларида ва дориларда ранг
ва қуруқликни сақловчи, бузилишни олдини олувчи, оқартирувчи
сифатида қўлланилади ва кўп қўлланиладиган сульфитловчи
ҳисобланади.
Ферментли ичимликларда, аксарият ресторанларнинг салат барла-
рида, пиво ва шароб каби спиртли ичимликларда мавжуд.
Кондитер маҳсулотлари, пишлоқлар, сақичлар, музқаймоқ, апел-
синли ичимликлар, бутун тайёр ичимликлар, мева шарбатлари, қури-
тилган узум, ўрик, анжир, кекс ва бисквит каби пиширилган маҳсу-
лотлар, чойлар, таъм берувчи, тайёр денгиз махсулотлари, мураббо,
желелар, консерва ва қуритилган кўкатлар, музлатилган картошка-
лар, тайёр шўрва, колбаса, сосиска, қуритилган гўшт ва балиқ махсу-
лотларида қўлланилади.
Туркиядаги Памуққалъа университети тиббиёт факультети ўз
изланишларида натрий сульфитнинг истеъмоли ўрганиш қобилияти
ва хотиранинг бузилишига, мия функцияларининг бузилишига сабаб
бўлиб, бу жиддий касалликларга олиб келиши аниқланган.
Сульфитлар кўкракда сиқилиш, қоринда чангаклар, қичишма, ич
кетиши, қон босимининг тушиши, мияда қизиш, ҳолсизлик пайдо
бўлишига ва қон босимининг кўтарилишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, сульфитлар астма билан оғриганларда астма хуружларини кучайтириши мумкин.
Натрий селитраси (Е-250) ва Натрий сульфит (Е221).
Айниқса, эмбрион, чақалоқ ва болаларга катта зарар беради.
Карамель (Е-150): GM буғдой ва GM маккажўхоридан олинади.
Турли консервалар, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари (сосиска,
колбаса ва бошқалар), гамбургер, кекс, торт, печенье, ширинлашти-
рувчи моддалар, шоколад маҳсулотлари, тайёр шўрвалар, соуслар,
ловия соуси, колали ичимликлар, баъзи спиртли ичимликларда ранг
(қаҳва ранг) ва таъм берувчи сифатида қўлланилади. Саратонга сабаб
бўлиши мумкин.
Титандиоксид (Е-171): Энг xавфли қўшимча моддалардан бири
бўлган титандиоксиднинг хусусиятлари билан танишиш учун
“Сақич таркиби” мавзусига қаранг.
Е173: (Aлюминий гидроксид) Манбаси алюминий бўлган бу
қўшимча модда баъзи таблеткалар ва ширинликларда ранг (алюмин
ранги) берувчи ва намдан сақловчи сифатида қўлланилади. Токсик
ёки аллергик ҳар қандай моддани, шу билан бирга қўшимча модда-
ларни ҳаддан зиёд сезувчанликка ва фалажга сабаб бўлиши мумкин.
Бу қўшимча модда кўп давлатларда ман қилинишига қарамай,
Туркияда фақат дори ва ширинликларга эмас, бемалол ош тузига
қўшилиб сотилмоқда, ҳаммага, ҳатто чақалоқларга ҳам едирил-
моқда!
Аспартам (Аспасвит, Аспамикс): GM бактерияси воситасида
олинади. Шоколад, сақич, кетчуп, соус, газли ичимликлар, ширин-
ликлар, дори-дармон, парҳезли таом ва ичимликлар ҳамда шу каби
маҳсулотларда қўлланилади. Аспартам таркибида фенилаланин
дейилган синтетик аминокислота мавжуд. Синтетик фенилаланин ва
метаболиклар қон ва тўқималарда тўпланади.
Болаларнинг ривожланаётган миясида нуқсонлар келтириб
чиқаради. Бу эса ўзи ҳақда хаёлга берилишга, агрессив ҳатти ҳара-
катларга, зеҳннинг пасайишига, болаларда эса идроксизликка олиб
келади. Аспартам кўз қовоқлари, лаблар, қўл ёки оёқларда шиш
пайдо бўлишига сабаб бўлади. У мия фаолиятини бузгани, бош
оғриғи, айланиши ва хушдан кетиш ҳолатларини келтириб чиқарга-
ни учун аксарият давлатларда таъқиқланган. Аспартамни таъқиқла-
ган мамлакатларда болаларнинг мия билан боғлиқ кассалликлари
тез суръатда камаймоқда, Туркияда эса бу кассалликлар айни тез-
лик билан ортмоқда.
Моносодиум глютамат (MSG) (E-621): Лаззат оширувчи. Қатор зиқ-овқат корхоналари ва ресторанларда лаззатоширувчи сифатида
фойдаланилади. Хусусан, Хитой, Япон ва Турк ошхоналарида фойда-
ланилади. MSG воситасида юзага келадиган муаммолар: бош оғриғи,
чанқаш, ич кетиши, терлаш, кўкракда сиқилиш, гарданда қизиш ва
астма билан оғриганларда астма хуружларининг кучайиши.
MSG келтир ... Читать дальше »
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 648 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Бисфенол-А: Озиқ-овқат, парфюмерия, идиш-товоқ ва кир
ювиш моддалари саноатида бузилишнинг олдини оладиган қўшим-
ча модда сифатида аралаштирилади. Aстроген гормони каби таъ-
сирга эга бўлган бисфенол-А қўшилган махсулотлар, танада астро-
ген таркибининг ортишига сабаб бўлади. Бу ҳолат трамбосит
ишлаб чиқаришнинг камайишига ва қон ишлаб чиқаришнинг бузи-
лишига, аёлларда ҳам эркакларда ҳам эндрометриоз пайдо бўлиши-
га сабаб бўлади. (“Эндрометриозис” бўлимига қаранг.) Айни пай-
тда астроген ортикчалиги хотин вужудида андроген гормонининг
купайишига олиб келса, эркак вужудида андроген гормонининг
озайишига олиб келади. Бу хотиннинг эркаклашувига, эркакнинг хотинлашишига сабаб
бўлади.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 416 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Озиқ овқат саноати маҳсулотлари, консервалаштирилган махсу-
лотлар, соғликни, хусусан, болалар соғлигига жуда катта xавф туғди-
ради. (“GMO” бўлимига қаранг.)
Бу озуқалар метаболизмга, иммунитет тизимига ва генларга жид-
дий таъсир қилади. Ҳазм бўлмаслиги туфайли томирларнинг тиқили-
шига сабаб бўлади. Танадаги витамин ишлаб чиқарувчи механизмни,
сув миқдори ва таркибини бузиб, қаришни тезлаштиради ва касал-
ликларга сабаб бўлади.
10-12 ёшли болаларнинг аксарияти бу озуқаларнинг мия ва жин-
сий аъзоларига берадиган зарари оқибатида ҳозирдан ёш қарияларга
айланиб бормоқда.
Бугунги кунда жаҳон озуқа саноатида бир йил ичида минглаб тур-
даги миллионлаб тонна қўшимча моддалар қўлланилмоқда. айёр озуқаларни истеъмол қилишда назорат йўқлигидан киши
ҳар куни 2000га яқин қўшимча модда истеъмол қилмоқда: ширин-
лаштирувчи, таъм берувчи, маҳсулот таркибини сақловчи, ранг
берувчи, оқлаштирувчи, бузилишининг олдини олувчи, намлигини
ушлаб турувчи, бўёқ, хушбўй ҳид берувчи ва ҳaкoзолар...
Озиқ овқат саноати, қўлланилган қўшимча моддалар номларини
маҳсулот ўралган қадоқда кўрсатиши керак. Аммо бу мажбурият
фабрикаларнинг фақат ўзи ишлаб чиқарган моддаларгагина таал-
луқли булиб қолмокда.
Масалан, бир корхона ўзи ишлаб чиқарган махсулотда сув,
ачитқи, туз, ёғ, тухум ва шакар ишлатса, уларни қадоқда кўрсатaди,
бироқ ун, сув, ачитқи, туз ёғ, тухум ва шакар таркибидаги қўшимча
моддаларни кўрсатишга мажбур эмас.
Шу билан биргаликда қўшимча моддаларнинг тайёрланиш услу-
бини кўрсатиши ҳам шарт қилинмаган.
Сақич, шакар, конфет каби бутунлай кимёвий моддалардан таркиб
топган, 10 квадрат сантиметрдан кичик ҳажмда қадоқланган махсу-
лотларни ишлаб чиқарганлар, шу маҳсулотларнинг таркибини кўрса-
тишга мажбур эмас.
Зайтун, гўшт, пишлоқ, нон, қоразираворлар, қуруқ мевалар, тоза
мева, сабзавот ва кўкатлар каби очиқ, яъни қадоқланмаган ҳолда
сотиладиган озуқаларда, ресторан ва кондитер цехларида тайёрлан-
ган таомларда ҳам қўшимча моддаларни кўрсатиш мажбурияти йўқ.
Бу мажбуриятсизлик инсон сиҳҳати учун жуда таҳликали бир
вазият туғдирмоқда.
Оддий сақич таркибидaги қўшимча моддалар:
1. Сақич хамиртуруши (сақичнинг асосий моддаси): сақич
хамиртурушининг қадоқда кўрсатилмаган таркиби: каучук, вакс,
антиоксидан, эластомер, дарахт елими, винил полимер, парафин ва
қўшимча моддалар (қайсилиги ёзилмаган).
2. Ширинлаштирувчилар (7та): табиий бўлмагани учун ҳамма-
си ҳазмни бузади ва қанд касаллигига замин ҳозирлайди. Бунга
қўшимча тарзда аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия
фаолиятини бузади, бош оғриғи, айланиши, хушдан кетишларга
сабаб бўлади. Лаблар, тил ва оёқларда шиш пайдо қилади.
Аспартамнинг таркибида фенилаланин деган аминокислота мав-
жуд. Фенилаланин ва метаболик қолдиқлар қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган кўпайиш аъзоларига ва
мияларига зара етказади. Бундай зарарлар бепуштликка, фикрлашда-
ги камчиликларга ва ақлий заифликларга сабаб бўлади.
3. Табиийга яқин хушбўй ҳидлар (3та): Ген технологияси ва
нанотехнология воситасида ишлаб чиқарилган, бадан-руҳ ва гормо-
нал мувозанатга таъсир қилади. (“Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.)
4. Нам ушлаб турувчи (глицерол): Чўчқа ёки чорвачилик маҳсу-
лотларидан олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва
нанотехнология воситасида ҳам олинади.
5. Эмулгатор (лецитин): Асосан, чўчқа маҳсулоти.
Ўсимликлардан қилинган эмулгаторларда “ловия лецитини” деб
ёзишади, аммо бу ҳам аслида, гени ўзгартирилган ловиядан тайёрла-
нади. Яъни, ҳар иккиси ҳам сиҳҳат учун таҳликалидир.
6. Ялтиратувчилар (2та): Бири, “шеллак” бўлиб, гени ўзгартири-
лган бирўсимлик битидан олинади. Аллергия ва шунга ўхшаш кутил-
маган симптомларга йўл очади. Иккинчиси, “карноба муми”дир.
Бразилия хурмоси мумига ўхшаган синтетик мум. У қоғоз ишлаб
чиқариш ва мебель саноатида ишлатиладиган ялтиратувчидир.
7. Ранг берувчи ва нам ушловчи (титаниумдиоксид, Е 171):
нанотехнлогияда ишлатиладиган асосий моддалардан бири. Бир
мунча вақтдан бери минерал ҳолида эмас, нанопарчалар ҳолида
ишлатилмоқда. Оғиздан танага кирган ва тўқималарда тўпланган
мазкур нанопарчалар органик моддани сув ва карбондиоксид (угле-
кис гази) даражасигача парчалаш хусусиятига эга. Кучли нам ушлаб
турувчи бўлгани учун тананинг сув таркибига таъсир қилади.
Қўлланилиш соҳаси кенг: дори-дармон, витамин, ширинилаштирув-
чилар, сақич, ун, шакар, туз, карбонат, кукунлаштирилган егуликлар-
га оқартирувчи ва нам тутувчи сифатида қўшилади.
Кўриб турганингиздек, 2,5 грамлик кичик сақичда камида 18 та
қўшимча модда мав ... Читать дальше »
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 645 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ
вақт ҳазм бўладиган озуқалардир.
Ширинлик ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб,
биринчи ҳазмини шу ерда тамомлайди.
Сув эса ошқозонда вужуд иссиқлиги даражасига етганидан кейин,
тўғридан тўғри ичакларга ўтади.
Демак, аввал сув, кейин - бирга емаслик шарти билан - мева ёки
ширинлик, кейин салат ва таом ейиш керак.
Икки турли таом ейилаётган бўлса, енгил ва сувлисини аввал,
оғир ва қуруғини кейин ейиш керак бўлади.
Таомдан кейин мева ёки ширинлик ейилса, мева-ширинлик ҳазми-
ни тамомлаши учун ичакларга ўтмасдан, ейилган емакка тақалиб,
туриб қолади, чирийди ва газ чиқаради.
Қуръони Каримда мазкур тартибга риоя этиш буюрилган: “...ўзла-
ри танлаган меваларни ва иштахалари тортган қуш гўштларини
айлантиришади.” (“Воқеа” сураси, 20,21).
Куриб турганингиздек, бу оятларда мева гўштдан олдин саналган.
Яна бир оятда “Ва сизга ширинлик ва беданалар нозил қил-
дик” (“Бақара”, 57) дейилади. Бу ерда ҳам ҳолва, (яъни карбонгид-
рат-ширинлик), беданадан, (яъни протеиндан) аввал келаяпти.
Ибн Сино эрталаб нон еганларга гўштни кечқурун ейишни тавсия
қиларди. Нон ва гўшт орасидаги вақт шунчалик узун бўлиши керак.
Гўшт билан нонни бирга ейиш зарур бўлса, аввал нонни гўшт
сувига ботириб, ейиш ва шундан сўнггина гўшт ейиш лозим.
Таомдан кейин сув ичилса, сув ичакларга ўта олмайди, ошқозон-
нинг кенгайишига, ошқозон кислотасининг тарқалиб, заифлашиши-
га, ҳазмнинг чўзилишига, ошқозоннинг қийналиши ва бузилишига
сабаб бўлади. Таом орасида сув ичиш тўғри эмас, чунки овқат еб сув
ичган, таомни яхши чайнамайди. Етарлича чайналмаган таом
ошқозонга, ичакларга ва талоққа зарар беради (“Кам чайнаш” бўли-
мига қаранг).
Таомдан 1,5-3 соат кейин сув ичиш тўғри бўлади. Зотан 1,5-3 соат
кейин ошқозоннинг ҳазми тугаётган пайт, тананинг сув талаб қили-
ши нормал ҳолат бўлиб, бу сув ичишнинг айни вақти ҳисобланади.
(“Аъроф” сураси 31-чи оятда “... енглар, ичинглар фақат исроф
қилманглар…”, дейилган. Бу оятда ҳам “ичинг” буйруғи “енг”
амридан кейин келган). Таом қуруқ бўлса, чайнаб ютилган ҳар луқмадан сўнг бир ютум
сув ичишнинг зарари йўқ. Хоҳлаганлар таомдан кейин бир қултум
сув ичишлари мумкин.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 654 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Қадимги ҳакимлар “Касаллик нима?” саволига “Ейилганни ҳазм
қилмасдан, устига таом ейишдир”, деб жавоб беришган.
Касалликларнинг асосий сабаблардан бири ҳазмнинг тамомлани-
шини кутмасдан, бир овқатнинг устига бошқа овқат ейишдир.
Ҳазм тизими маълум қоидалар билан ишлайди. Бу қоидаларга
кўра, 200-250 гр. миқдоридаги таом ошқозонда 3-4 соат, сўнгра нозик
ичакларга ўтиб, ҳазм бўлади, бунга биринчи ҳазм дейилади.
Таомнинг турига, миқдорига ва оғирлигига қараб биринчи ҳазм 6-
10 саотгача давом этади. Ошкозонда ҳазм тамомланмасидан ейилган
бир луқма ҳам ошқозондаги ҳазм жараёнини бузади. Бу луқма аввал-
ги луқма билан тўқнашганида ҳазм бўлмагани учун ачиш ва чириш-
ни бошлайди. Аввалги овқат бузилиб чириши натижасида жиғилдон
қайнайди, меьдада газ пайдо бўлади ва қорин шишади. Аслида, илк
ҳазмдан эмас, учинчи ҳазмдан кейин, яъни озуқалар қондан
ҳужайраларга ўтганидан кейин бошқа таом еса бўлади.
Яъни, кунда икки марта овқатланиш инсон учун кифоя қилади.
Ичиш масаласида ҳам мезон айни шундай.
Бугунги кунда кишилар, хусусан, аёллар ва болалар, куннинг асо-
сий қисмини нималарнидир чайнаш билан ўтказишади. Йўлда, кўча-
да гаплашиб кетаркан, кинода ёки дарсда ҳам бир нарсалар чайнаб
ўтиришади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) кўпинча оч ва сувсиз юрардилар.Уч кеча
кетма-кет оч юрган вақтлари бўлган.
Расулиллоҳ алайҳиссалом “Кечқурун ёки кундузи икки марта-
дан овқат ейиш иллатдир” ва “Қорни тўқ бўлатуриб, овқат ейиш
ҳам касаллик, ҳам ҳаромдир”, деганлар.
Мисрда қиролнинг вазири бўлган Юсуф алайҳиссалом қирол
ошпазига “қиролга ва унинг оиласига кунда фақат бир марта (туш-
лик) емак бериш”ни буюрaрди. Буни қиролнинг очликни тотиб,
очларни унутмаслиги ва муҳтожларга эҳсон қилиши учун қилaрди.
Шундан кейин қироллар емагини кун ўртасида бир марта бериш
одат бўлди” (Салабий,"Ароис",129 саҳифа).
Шундай экан, энг муҳим соғлиқ қоидаси ва барча касалликла-
га даво бўлган ягона даво яхшигина оч бўлгандан кейин овқатла-
нишдир.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 593 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳеч қачон сут билан балиқни, нордон нар-
сани, тухум ва гўштни аралаштириб емаганлар.
Мижозга тўғри келмаган ёки бир бирига тўғри келмай, ҳазм учун
алоҳида ферментлар керак бўладиган таомлар бир-бири билан ара-
лаштирилса, ҳазм бўла олмасдан чирийди.
Масалан, карбонгидратлар билан протеинлар, сут махсулотлари
билан балиқ, бир неча сигирдан соғилган аралаш сут, аралаш гўшт (бир xил жинсли икки хайвоннинг гўшти, бир ҳайвоннинг гўшти
билан бошқасининг ёғи, қўзичоқ билан товуқ гўшти ёки ҳар қандай
гўшт қоришими), балиқ билан гўшт, қоришим ёғлар (қўй билан
товуқ ёғи, қуюқ ва суюқ ёғ) бир-бирларига зид ҳисобланади.
Чунки уларнинг парчаланиши учун керакли ферментлар бир-
бирига зиддир.
Бу зидлик ферментларнинг ишлаб чиқарилишига тўсиқ бўлади,
ишлаб чиқарилган ферментларнинг бири-бирини йўк килишига
сабаб бўлади ва овқат ҳазм бўлаолмасдан, чирий бошлайди.
Бу ошқозонда соатлар давом этадиган жараён бўлиб, ичакларда
ҳам давом этади. Шу сабаб, таомдан кейин қонда лейкоцит миқдори
кўпаяди, ошкозонда шишкинлик, дам, жиғилдон қайнаши пайдо
бўлади.
Чириш ёки ачиш натижаси бўлган заҳарли ва кислотали қол-
диқлар сингдириш ҳужайраларига тўғридан тўғри таъсир қилиб,
ичаклар фаолиятини секинлаштиради. Фаолияти секинлашган ичак-
ларда тўпланган колдиқлар унда ичакларда “чўнтакча”лар ҳосил
қилади. Бу “чўнтакча”ларда тошлар вужудга келиб, йиллар давомида
қолиб кетади.
Озиқланишдаги хато давом этаркан, ичаклар оғирлашиб бораве-
ради, уларнинг фаолияти янада секинлашади ва ич қотиши юзага
келади.
Ичак деворлари канализация қувур(труба)лари каби заҳарли, ёғли
қолдиқлар билан қоплангани учун вужуднинг интоксикацияси тезла-
ша бошлайди.
Вужуд чидамлилигини йўқотади, ҳолсизлашади, ичакларда мун-
тазам газ пайдо бўлади, уйқу ва дангасалик ортади.
Чириган ёки ачиган таом қолдиқлари ичакларни заҳарлаб, қонга
аралашади. Бу қолдиқлар қондан бутун органларга ва ҳужайраларга
ёйилиб, уларни ҳам заҳарлайди, натижада касалликларга йўл очади.
Томирларни тиқади, аъзо ва бўғинларда тўпланади.
Тиқилиб қолган томирларда оққан қуюқ, оғир қон аъзоларни таъ-
минлашда камчилик сезади ва юқорида айтиб ўтганимиздек, мияга
“Биз очмиз!”, деган сигнал юборади.
Manba UzApk.Ru
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 658 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

Кўп ейиш
“Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик бор.”
Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)
“Ейиш уларга бир жазо, бир тузоқ ва бир
кишан бўлажак”
Ҳазрати Довуд (а.с.)
“Мечкайлик (кўп ейиш) дарахтини эккан
касаллик мевасини теради.”
(Мақол)
“Мечкайлик дарахти”нинг касаллик
меваларини қандaй ҳосил
қилганига эътибор қаратсак.
Емак кўп ейилганда, ошқозон ҳазм учун
эритувчи ферментларга
эҳтиёж сезади. Фермент ишлаб чиқаришда
тана қийнaлади ва бунинг
учун кўп энергия ва зарур озиқ моддалар
талаб қилади.
Соғлом киши ошқозони 200-250 гр. овқатнинг
биринчи ҳазмини -
озуқа ва ҳазм кучига қараб – 3 ёки 4 соат
мобайнида жараённи оxи-
рига етказади.
Бу миқдорда овқатни ҳазм қилиш учун юрак
зўриқмайди.
Аммо икки баробар овқат ейилса - уни ҳазм
қилиш учун, ортиқча
қисмини заҳира қилиш, метаболизма
сарқитларини чиқариб ташлаш
учун - юрак 4-6 марта кўпроқ ишлашга
мажбур бўлади.
Бундай ишлаш фақат юракни эмас, овқат
ҳазм қилиш, сақлаш ва
ортиқчаларини вужуддан чиқариб юборишга
йўналган барча аъзо-
органларни ҳам қийнайди.
Масалан, бир машина тошли, вайрон ва
ноқулай йўлда тўғри
йўлда xаржлайдиган ёқилғининг бир неча
марта кўпини сарфлайди.
Масофа бир xил, аммо сарфланган ёқилғи
миқдори ҳар xил.
Мунтазам кучаниб ишлашдан ярамас ҳолга
келган мотор каби,
инсон юраги ҳам ортиқча ишлаш оқибатида
ўз ризқини тез тугатади.
Чунки бизга ажратилган умр - юрак зарблари
(уришлари) саноқли-
дир.
Ёш одам кўп овқат еса, танаси қувватли
бўлгани учун, уни ҳазм
қилади, ортиқча моддаларни эса ташқарига
чиқариб ташлай олади.
Аммо кўп ейиш одат тусига кириб, танани
зўрлаш давом этаверса, бу
қувват тугайди, бора-бора ортиқча моддалар
вужуддан чиқарилиши
сусаяди.
Вужуддаги ортиқча моддалар омборлари
тўлганидан кейин эса,
бу моддалар қонга аралаша бошлайди.
Бундан қон оғирлашиб, айла-
ниши секинлашади. Ортиқча моддалар
томирларнинг деворларига
ёпишиб, вақт ўтган сайин, томирлар торая
бошлайди.
Торайган томирлардаги қон, аъзоларни
етарли даражада таъмин-
лай олмайди. Етарли озиқ олмаган аъзолар
мияга “Биз очмиз!”,
хабарини юборади, тана кўп oзиқ талаб
қилади ва инсон кўп ея бош-
лайди.
Ва инсон кўп ея бошлайди!
Ея-ея қондаги ортиқча моддалар, томирдаги
торайишлар яна-да
ортади.
Бундан қон қуюқлашади, аъзоларнинг очлик
ҳисси кучаяди.
Бундай қон айланиши кишида фикрни
жамлаш, хотира, тушуниш,
англаш ва ўрганиш қобилиятини камайишига,
танада касалликлар
бир-бир ўзини кўрсата бошлайди.
Фикр ухлайди, ҳикмат ўлади, аъзолар
тўхтайди, инсоний сифат-
лар секин-аста йўқолади.
Шундай қилиб, “Ейиш улар учун бир жазо
бўлади”, ҳикмати
зуҳур бўлади.
Баъзи кишилар кўп ейишнинг бадалини
семириб кетиб, семизлик
келтирган касалликлар билан оғриб
тўлайдилар.
Баъзилар, аксинча, қанча ейишса ҳам,
озғинлигича қолаверишади.
Бу тоифага мансублар ўзларини семизлардан
кўра соғломмиз деб
ўйлашади. Аслида, уларнинг ҳолатлари
семизларникидан ҳам xавф-
лидир. Чунки моддалардан юзага келган
ортиқчаликлар, токсинлар
ва қўшимча моддалар семизлар вужудида
ёғга айлангани учун,
органлар емирилишининг - қисман бўлсада -
олди олинади.
Аммо озғинлар қонида айланган токсинлар
температура, йўтал,
терлаш, бурун оқиши, қусиш, ич кетиши,
сизлоғичлар, чипқон вос-
итасида ташқарига чиқариш ишлови
(функцияси) органларни чар-
чатиб, ярамас ҳолга келтиради.Токсинлар
мускул, бўғим ва аъзо-
ларда йиғилиб, ўша жойларда оғриқ,
йиринглашув, кистлар ҳосил
бўлишига ва генетик ўзгаришларга
(мутацияга) сабаб бўлади. Бу
кишилар тез-тез касалланадиган, муаммоли
ва асабий инсонлар
ҳисобланадилар.
Яъни кўп еб семирган билан кўп еб
семирмаганнинг мубтало
бўлган балоси айнидир.
“Аъроф” сурасининг 31-чи оятида “Енглар,
ичинглар, фақат
исроф қилманглар, чунки Аллоҳ исроф
қилганларни севмайди”,
- дейилган.
Бу оят Аллоҳдан қўрқишни ва уялишни
унутган инсонларга қара-
тилгандир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Сизнинг Аллоҳга энг
севимлиларингиз
ейиши оз ва бадани ориқ бўлганларингиздир”
ва “... очкўз (кўп
овқат ейдиган) ва қорни катта бўлган
Жаннатга кира олмайди”,
деганлар.
Бу ҳадиси шарифлар бугунги кун инсонининг
соғлиги учун муҳим
аҳамиятга эга. Танамиздаги тизимлар ... Читать дальше »
Категория: Tibbiyot Olami | Просмотров: 642 | Добавил: Admin | Дата: 08.07.2017 | Комментарии (0)

1-10 11-20
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025